Қосемий: Риёзда ўтказилиши кутилаётган йиғилиш Сионистларнинг фитнасидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i18468-Қосемий_Риёзда_ўтказилиши_кутилаётган_йиғилиш_Сионистларнинг_фитнасидир
Саудия арабистони подшоси 17 та мамлакат етакчиларига Риёзга сафар қилишлари учун таклифнома жўнатди ва 23 май куни Арабистонга сафар қилиши кутилаётган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишга даъват этди
(last modified 2018-08-22T13:20:42+00:00 )
май 15, 2017 12:42 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Риёзда ўтказилиши кутилаётган йиғилиш Сионистларнинг фитнасидир
    Қосемий: Риёзда ўтказилиши кутилаётган йиғилиш Сионистларнинг фитнасидир

Саудия арабистони подшоси 17 та мамлакат етакчиларига Риёзга сафар қилишлари учун таклифнома жўнатди ва 23 май куни Арабистонга сафар қилиши кутилаётган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишга даъват этди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка президентининг Риёздаги араб-Америка йиғилишида иштирок этиш мақсадида Арабистонга қиладиган сафарига ишора қилиб, ушбу йиғилишнинг ўтказилишини Сионистларнинг фитнаси дея атади. Саудия арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз бундан бир қанча олдинроқ 17 та мамлакат етакчиларига Риёзга сафар қилишлари учун таклифнома жўнатди ва 23 май куни Арабистонга сафар қилиши кутилаётган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишга даъват этди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни ахборот анжуманидаги чиқишида Доналд Тармпнинг Араб-Америка йиғилишида иштирок этиш учун Арабистонга қиладиган сафари ҳақида шундай айтдики, ушбу мавзу сионистларнинг бир фитнаси бўлиб, Арабистон Телавив билан ўрнатган алоқаларини инобатга олиб, мазкур йиғилишни бошқа ном билан аташ билан ушбу муносабатларни беркитишга ҳаракат қилади. Қосемийга кўра, ички муаммолар, Яманга қарата амалга оширилаётган ҳужумлар ва ҳокимият ичида яккаланиб қолиш ҳолатлари Арабистонни Араб-Америка йиғилишини ўтказишга туртки берди. Баҳром Қосемийнинг қайд этишича, Арабистоннинг минтақадаги охирги ҳатти-ҳаракатларини эътиборга олиб, Риёз давлати шундай шаротда ўзининг терроризмни кенгайтиришга қаратилган баҳсини ҳам камайтиришга уринмоқда.