Сиёсий тадбирларда Эрон ва Ғарб фуқароларининг қатнашиш мезони
(last modified Wed, 17 May 2017 07:48:26 GMT )
май 17, 2017 12:48 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Эронда сиёсий тадбирларда қатнашиш махсус мазмун- маъно касб э.ди. .

Сайловлар демократиянинг асосий қоида - меъёрлари сифатида сиёсий тадбирларнинг рамзи ва мазҳари ҳисобланади. Аммо Эронда мавжуд бўлган диний халқчиллик тузумида сиёсий тадбирларда қатнашиш мезони Ғарбдаги либерал-демократик сиёсий тадбирларидан анча  фарқ қилади.

Эронда сиёсий табдбирларда қатнашиш мезони:

Эронда Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонгани ва исломий жумҳурият тузумини таъсис этилгани, диний халқчилликнинг янги тажрибаларининг нозик нуқтасига айланди.

Жумҳурият тузумига эгалиги, мансабларни , хусусан қонунчилик ва ижроия симматларини сайловлар йўли орқали сайланаши, Эрондаги халқчиллик кўрсаткичлар жумласидандир.

Конституциянинг 6 -чи моддаси асосида, Эрон ислом жумҳуриятида  мамлакат ишлари  сайлов- оммавий тарзда овоз беришларнинг натижаларига таняниб бошқарилади. Сайловлар ва ё конституцияда аниқланган референдум йўли орқали президент , исломий кенгаши мажлиси вакиллари, шаҳар ва қишлоқлар кенгашлари аъзолари сайланилади.

Мустабид шоҳ режими билан таққосланганда Эрон ислом жумҳурияти тузумида  умумий эркинлик  ҳамда  фуқаролар, партиялар  ва гуруҳларни  сайловлар орқали мамлакатнинг  сиёсий тақдирини белгилаш чорчубасида сиёсий тадбирларда қатнашишлари учун муносиб шароит яратилган.

Ислом динидан келиб чиққан Эрондаги демократия модели  халқ ҳаётининг барча заминларида  ва сиёсий - ижтимоий шароитига ижобий таъсирини ўтказади зеро , бу модел инсоний ва илоҳий қадриятларга таянади.

Шу асосда Эрондаги диний халқчиллик моделида  халқ сиёсий арсада ва  исломий жумҳуриятни қўллаб қувватлаш учун эркин тазда сайловларда қатнашадилар.

 Эрондаги диний халқчилликга асосланган тузум халқ ва партияларга нисбатан махсус аҳамият ва ҳурмат- эҳтиромга эгадир. Бу тузум халқ ва исломий тузум ўртасида кўприк сифатида хизмат қилади.

 Ушбу муҳим масала ҳам ўтган йиллар ичида  сиёсий тадбирлар ва сайловларда ўртача ҳисоб билан халқнинг 65 фойизини қатнашиши билан амалга оширилган.

 Бундан ҳам муҳимроғи ҳар бир  сайлов оралиғида халқ ҳам ҳардоим  Эрон ислом жумҳурияти масъуллари билан ҳамкорликда бўлиб келишган.

Бошқа таъбир билан айтганда, Эрондаги диний халқчиллик модели Ғарбнинг либерал- демократик тузумининг буткул аксичадир.

Сиёсий масалалар эксперти Алиризо Довудийнинг изҳороти.

-Ғарбнинг сиёсий тузумида албатта икки хил Ғарбга дуч келамиз. Биринчи Ғарб яъни Европа ва бошқа Ғарб эса АҚШдир. Бу мамлакатларда оммавий ахборот воситалари фаолият этмаганида ва  таблиғотлар бўлмаганида  сиёсий тадбирларда фуқароларининг қатнашиши мезони бутунлай пасайиб кетади. Нега?

Асли сабаби ҳам шундадирки,  асосан Ғарбдаги сиёсий тузум  партияларга асослангандир ва партиялар ўз жомесидаги барча қатламни намояндалик қилишмайди.  Англия, АҚШ ва Франция вазиятига назар ташланганида  бу масала яққол маълум бўлади.

Аммо Эронда эса буткул бошқачадир. Европада аксар фуқаролар сиёсий у  ё бу тузумни  ўзига тааллуқли деб билишмайди  ва бу хусусдаги саволга улар биз бу соҳадан хабаримиз йўқ деб жавоб берадилар. Дарвоқи  Ғарбдан бойлик ва оммавий ахборот воситалари олиб ташланганида  сиёсий тадбирларда қатнашиш мезони  янада камайиб кетади . Аммо Эронда  вазият буткул фарқ қилади.

 

АҚШда сиёсий тадбирларда фуқароларнинг қатнашиш мезони

 Либерал-Демократя эса либерал-капиталистик тузум сиёсий -ижтимоий режими ва цивилизациянинг энг ривожланган моделидир деб иддао қилиб тарифлайди.

Ушбу модел эса  ривожланиш ва тараққиёт тушунчасини моддий фаровонлик, импера тузумни кенгайтириш, инсонни табиатни тактик тарзда истило этиши, бюрократия тушунчасини баён этиш, , ижтимоий мураккаб масалаларни шарҳлаш капитализм мустамликасини кучайтириш, гуманизм ва мсатериализм ҳатти -ҳаракатлари доирасида тарифлаб баён этади.

Ғарб давлатлари жумладан АҚШ, Франция вва Англия мамлакталари ўзларини демократия бешиги деб иддао қилишсада аммо  либерал- демократик моделда иқтисодий ва материалистик кўрсаткичларни афзал бўлгани ва биринчи галдаги масалага айлангани  халқни кўп муаммоларга дучор этиб,  ҳукуматнинг  ушбу моделига нисбатан кўп норозиликлар ва танқидларни келтириб чиқарган.

Мисол учун  АҚШда сайловлар жараёнида бойлик ва лобистлар муҳим ролга эгалар. АҚШда халқ ва фуқароларни сиёсий тадбирларда қатнашиш мезони ҳам ушбу иккита унсур ролига бориб тақалди. Ҳар бир фуқаро бундай сиёсий тузумда масъулиятга эга бир шахс сифатидаўз ҳиссасини қўша олмаётир.

Турли ҳисоботларга кўра,  бугунги кунда либерал -демократик тузумида халқни кўп муаммоларга дучор бўлгани барчага маълум. Фуқаролар орасидаги иқтисодий ва молиявий фарқни кўпайиши, сиёсий тузум ва халқ ўртасида оралиқлар Ғарбнинг бунгуги жомеасида янада кенгайиб бормоқда.

 АҚШдаги иккита асосий партиялар  номзодларини картеллар ва иқтисодий марказларга қарам бўлиб қолгани, уларни  сайловлар арсасида ғалаба қозонишига сабаб бўлади ва амалий равишда халқ овози ва нуқтаи назари унча муҳим эмас ва улар муносиб ролга эга эмаслар.

АҚШда ўтказилган ўтган бир неча сайловлар жараёнига эътибор бериб,  бу мамлакатнинг сиёсий тузумида  фуқароларини талаба даражасидаги мавқеиятга эга бўлмаганини била олиш мумкин. Иккита унсур яъни лоббистлар ва бойлик  АҚШ сайловлари тақдирини ҳал қилади.

2016 чи йили ўтказилган АҚШ президентлик сайловларда халқнинг қатнашиш мезони сўнгги 20 йил ичида энг қуйи даражасига етганлигини кўрсатмоқда.

Бу сайловларда овоз бериш ҳаққига эга бўлган фуқаролардан аксари овоз бериш округларига ҳозир бўлишмади. Дональд Трамп  ўта кам фақат  билан ўз рақиби устидан ғалаба қозонди.

Бу масалада кўп сабаблар мавжуд. Жумладан халқни сиёсатдан чарчагани ва ноумид бўлишгани туфайли сиёсий тадбирларда қатнашишдан воз кечишлари ва бефарқ бўлишганини мисол келтириш мумкин.

Британия, Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида сиёсий тадбирларда халқнинг қатнашиши мезони.

Сайловлар жараёнида Британия ва Франция халқларининг роли ҳам унча таъсирчан эмас. Асосан Ғарб жомесидаги фуқаролар сиёсий арсада фаол иштирок этишга қизиқишмайди. Бу мавзу ҳам  либерал-демократик назарияси ва теориясининг мукаммал бўлмаслигидан далолат беради.

Бошқа таъбир билан айтганда, Ервопа мамлакталаридаги ҳукумат масъуллари  сиёсий стратегияларни ишлаб чиқишда халқ қараши ва нуқтаи назарига эъхтиборсизлик кўрсатиб уни инобатга олишмайди.

2016 чи йили ўтказилган Британиянинг  Пополос  номли ижтимоий- тадқиқотий муассассининг ижтимоий сўрови асосида  францияликлардан 51 фоизи, АҚШ фуқароларидан  41 фойизи, Ғарбий Европанинг 57 фойизи ва Шарқий Европанинг 60 фойиз фуқаролари  оддий халқ  бу мамлакатлар ташқи сиёсати қарорида ўта кам улуш ва ҳиссага эгалигини таъкидлашганлигини кўрсатмоқда.

Эрон фуқаролари эса турли сайловларда иштирок этиб, ўз мавқеияти ва ролини аниқлашга муваффақ бўлишган