Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эронда жума куни бўлиб ўтадиган сайловга оид баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i18578
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни минглаб эронликлар билан учрашган чоғларидаги нутқларида одамларнинг сайлов участкаси кенг кўламда боришлари зарурлигини таъкидладилар
(last modified 2018-08-22T17:50:44+00:00 )
май 18, 2017 11:33 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни минглаб эронликлар билан учрашган чоғларидаги нутқларида одамларнинг сайлов участкаси кенг кўламда боришлари зарурлигини таъкидладилар

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эронда жума куни бўлиб ўтадиган сайловга оид баёнотига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эронда жума куни бўлиб ўтадиган сайловни миллий байрам, халқнинг юксак қаҳрамонлиги ва жаҳон халқларига янги ғояларни ҳамда исломий халқчиллик жозибадорлигини намойиш этишдир деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни минглаб эронликлар билан учрашган чоғларидаги нутқларида одамларнинг сайлов участкаси кенг кўламда боришлари зарурлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, жума куни ҳар қайси бир номзод сайловчиларнинг кўпроқ овозини қўлга киритса, сайловнинг асосий ғолиби ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон сайловини дунё ҳамжамияти ва сиёсатчилари кўз олдида янги ғоялар ва исломий демократиянинг жозибадор эканлигини кўрсатиш деб айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, диний халқчиллик исломий жумҳурият тизими орқали ва Имом Хумайни (ра) томонидан инсониятга тақдим этилди ва Эрон миллати жума куни яна бир бор ушбу янги ғояларни жаҳонга намоён этади. Ул ҳазрат шундай таъкидладиларки, Эронда жума куни ўтказиладиган сайлов Америка ва Европа ҳамда минтақадаги Америкага эргашувчи давлатлар шунингдек Сионистик режим масъуллари ва турли идораларидаги мутасаддиларнинг диққат эътиборида бўлади.

     Улар Эрон халқининг қай тарзда ва қандай руҳиятда шунингдек қанақа миқёсда сайловни ўтказишларини кузатишади. Шунингдек, исломий инқилоб муаззам раҳбари Осиё ғарбидаги минтақаларда ва Африканинг шимолидаги мавжуд нотинчликларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, шундай нотинч шароитда Эрон ислом жумҳурияти илоҳий лутф ва иноят билан сайловни осойишта ва тинч ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Эронда айни кунларда жума куни бўлиб ўтадиган сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сайловни ўтказишга барча шароитлар яратилган. Эртага 19 май жума куни Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови ҳамда парламент сайлови шунингдек шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайлов бўлиб ўтади. Эндиликда, сайлов ўтказилиши учун тайёргарлик ишлари қизғин бошланди ва ҳамманинг диққат-нигоҳи ушбу сайловга қаратилган. Ўтган бир неча ҳафтадан буён бугунга қадар сайловга доир тарғибот-ташвиқот ишлари ушбу сайлов номзодларининг қўлида эди. Сайлов номзодлари ўзларининг сайловга оид дастурларини сайлов кампаниясида тақдим этишди ва ҳимоя қилишди.

     Номзодларнинг сайлов олди чиқишларидаги баҳс-мунозаралар давридаги қизғинлик ва шодлик сайлов муҳитида диққатга сазавор бўлди. Сайловнинг ушбу ҳаяжонли даври қизғин муҳокома қилинди. Бир томондан ушбу жараён сайловчилар бўлиб, ўзларининг овозлари билан сайлов тақдирини ҳал қилишади. Бошқа томондан эса, сайловга ўз номзодини кўрсатган шахслар рақобат майдонига киришди. Сайлов кампаниясининг ушбу босқичи, сайлов ўтказилишигача бўлган муддатда  энг жиддий ва муҳим давр бўлди ҳамда кўплаб маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг эътиборини ўзига тортди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари кечаги баёнотида ишора қилганларидек, озод ва рақобатли сайловни ўтказилиши минтақа халқлари учун рўёга айланди. Чунки, уларнинг давлатлари Америка ҳукмронлиги ва ҳимояси остида қолган эди. Аммо Эрон халқининг сиёсат майдонида ва сайлов участкаларда кенг кўламда иштирок этиши, исломий жумҳурият тизимига халқнинг қизиқишини ва ишончини намойиш этишдир. Шубҳасизки, сайлов ўтказилиши учун масъуллар ва мутахассислар ҳам сайловни осойишта, тинч ва ҳаққоний ўтказлиши учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилишади. Сайловдаги тартиб-интизом ва хавфсизлик масаласи икки муҳим жиҳатни қамраб олади. Бу эса, одамларга сайловга бориб тинчлик ва омонликда ҳамда соғлом муҳитда овоз беришлари учун имконият яратади. Бундан ҳам муҳим томони эса, уларнинг овозлари эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилинади ва халқ берган овозларда ҳеч қандай қоидабузарликлар аралашмаслиги учун ишонч ҳосил бўлади. Бундан олдин ҳам Исломий инқилоб муаззам раҳбари сайловга таалуқли идораларнинг барча масъуллари билан учрашган чоғларида шундай таъкидлаган эдиларки, халқнинг овози омонатдир. Ушбу оғир омонатни эҳтиёт қилиб, сақлаш лозим ва қонун бузилиш ҳолатлари юз беришига йўл қўймаслик керак. Ул ҳазрат қонунни ҳеч қандай истисносиз ва сўззиз ижро этилишини, сайловнинг тўғри ва қонуний ўтказилишидаги шартлардан деб атадилар ва бундай ҳолатни парвардигори оламнинг розилиги учун бўлади деб айтдилар ҳамда қуйидаги асосий жумлани сўнги йилларда такрор қилдиларки, халқнинг овози инсон ҳаққи бўлиб, агар кимдаким инсон ҳаққини поймол этса, ўз аҳди ва ваъдасидан чиқмаган бўлади.

      Дарҳақиқат, одамларнинг овозига мурожаат қилиш халқчилликка асосланган Эрон ислом жумҳуриятида демократияни намоён этиш бўлиб, Эрон исломий инқилоб ғалабасидан бир неча ой ўтиши биланоқ, 1979 йилнинг апрел ойида референдум ўтказилиши билан, Эрон халқининг овоз бериши орқали Исломий жумҳурият тизимига асос солинди. Бундан кейин ҳам, ҳар йили ўртача олганда Эронда бир марта сайлов ўтказилди. Ушбу демократик жараённинг узлуксиз давом этиши, ҳар доим сайловда халқнинг кенг кўламда ва тантанали тарзда иштирок этиши қаҳрамонликни намойиш этарди. Шундан келиб чиқиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбари халқнинг сайлов участкаларида қизғин ва кенг миқёсда иштирок этишлари зарурлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, жума куни ҳайси бир номзод кўп овозни қўлга киритса, Эрон миллати ва исломий жумҳурият тизимининг ҳамда сайловнинг асосий ғолиби ҳисобланади.                        

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.