май 19, 2017 10:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон
    Эрон ва Ўзбекистон

Тошкент шаҳридаги Эрон ислом жумҳуриятининг элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари билан учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва томонлар умумий қизиқиш уйғотадиган қатор масалалар юзасидан фикр алмашди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Тошкент шаҳридаги Эрон элчиси Баҳман Оқоразий ва  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари турли соҳалар хусусан  2017 чи йилнинг 11-12 чи май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотини 12 -чи саммити натижалари доирасида  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Айтиш керакки Эрон ислом жумҳурияти  1991 -чи йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини расман тан олди. 1992- чи йилнинг 10 май санасидан бошлаб икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганди.

 

Ёрлиқ