Эрон разведка вазири: Душманнинг барча ҳаракатлари кузатув остида
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i18634-Эрон_разведка_вазири_Душманнинг_барча_ҳаракатлари_кузатув_остида
Эрон хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги ва уларнинг разведкага оид маълумотларга эга бўлишлари сабабли, сайлов арафасида мамлакат тинчлигига ва осойишталиги раҳна солишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар ўз вақтида аниқланди ва бартараф этилди
(last modified 2025-11-23T08:33:04+00:00 )
май 19, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Эрон разведка вазири: Душманнинг барча ҳаракатлари кузатув остида
    Эрон разведка вазири: Душманнинг барча ҳаракатлари кузатув остида

Эрон хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги ва уларнинг разведкага оид маълумотларга эга бўлишлари сабабли, сайлов арафасида мамлакат тинчлигига ва осойишталиги раҳна солишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар ўз вақтида аниқланди ва бартараф этилди

Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири Саййид Маҳмуд Алавий жума куни Эрон ислом жумҳуриятининг 12-давлати учун президент сайлови ҳамда парламент шунингдек шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари сайловига бағишланган ахборот анжуманида шундай айтдики, Эрон хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги ва уларнинг разведкага оид маълумотларга эга бўлишлари сабабли, сайлов арафасида мамлакат тинчлигига ва осойишталиги раҳна солишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар ўз вақтида аниқланди ва бартараф этилди. Саййид Маҳмуд Алавийнинг қўшимча қилишича, ҳозиргача инқилобга ва хавфсизликка қарши оқимлар томонидан сайлов ўтказиладиган кунда Эрон тинчлигага зарба беришни кўзда тутган ҳолатлар қайд этилмади. Шунингдек, Эрон разведка вазирига кўра, одамларнинг сайлов участкаларида овоз беришлари учун уларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги таъминланган. Бунда ҳеч қандай хавотирланишга ва безовталанишга ўрин йўқ. Бугун Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови ва паралмент сайлови шунингдек шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайлов эрта тонгда Теҳрон маҳаллий вақти билан соат 8-00да бошланди. Саййид Иброҳим Раисий Содот, Ҳасан Руҳоний, Мустафо Оғомирсалим ва Мустафо Ҳошемий Табоъ Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайловининг номзодлари бўлиб, бугун сайлов рақобатига киришган.