Дунё мамлакатлари раҳбарлари Ҳасан Руҳонийни Эрон президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутладилар
(last modified Sun, 21 May 2017 13:46:42 GMT )
май 21, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Дунё мамлакатлари раҳбарлари
    Дунё мамлакатлари раҳбарлари

Дунё мамлакатлари раҳбарлари ва таниқли шахсиятлари Ҳасан Руҳонийга йўллаган алоҳида табрик мактубларида уни қайта Эрон президентилигига сайланганлиги билан табликладилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийга мактуб йўллаб, уни президент сайловидаги ишончли ғалаба ҳамда бу лавозимга қайта сайланиш билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўз мактубида давлат раҳбари сайлов натижалари Эрон халқининг Ҳасан Руҳоний олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга юксак ишончидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти томонлар ҳамкорликда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтара олишига ишонч билдирди.

ИРНА тарқатаган хабарига кўра,  шунингдек Франция президенти Эммануэл Макрон, Сурия президенти Башор Асад, Қувейт амири Шайх Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ, Ошурийлар халқаро ташкилоти бош котиби  Жонотан Бетколия, Япония бош вазири  Абэ Синдзо ва бу мамлакат ташқи ишлар вазири  Кисида Фумио, Венесуэлла президенти Николас Мадуро, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль, Хитой президенти Си Цзинпин, Уммон подшоси Султон Қобус бин Саъид, Покистон бош вазири Муҳамад Навоз Шариф, Ҳиндустон бош вазири Нарандра Моди, Италия бош вазири Паоло Жентилони, Норвегия ташқи ишлар вазири Бёрге Бренде,Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Арманистон президенти Серж Саркесян ва Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевлар  ҳам Эрон президентлик сайловда ишончли ғалаба қозонгани билан Ҳасан Руҳонийни  самимий қутлаган.

Ўтказилган Эрон президентлик сайловларида 23 миллиондан ортиқ овозлар тўплаган Ҳасан Руҳоний бу мамлакатнинг 12 -чи президенти этиб сайланди

Ёрлиқ