Руҳоний: Душманларнинг Эроннинг ракета қудратига доир баёноти нодонликдир
(last modified Wed, 24 May 2017 12:17:50 GMT )
май 24, 2017 17:17 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Душманларнинг Эроннинг ракета қудратига доир баёноти нодонликдир

Эрон қудрати фақат ракета эмас, аммо Эрон ракетага эҳтиёж сезса, уни яратади ва душманларнинг гапларига қулоқ ҳам солмайди

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон халқи душманларининг Эроннинг ракета қудратига доир баёноти нодонликдир, негаки Эроннинг қудрати ўз халқига ишонишидадир. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида шундай айтдики, Эрон қудрати фақат ракета эмас, аммо Эрон ракетага эҳтиёж сезса, уни яратади ва душманларнинг гапларига қулоқ ҳам солмайди. Ҳасан Руҳоний Эрон миллатининг душманларига қарата шундай айтдики, Саддам режимининг Эронга тажовуз қилган пайтларида, душманларда ракета ва самолётлар жуда кўп бўлган. Саддамни энг замонавий самолёт ва танклар ҳамда химиявий қуроллар билан таъминлашди. Бироқ, Эрон халқи иймон, бирдамлик ва Валийи фақиҳга итоат қилиш билан ғалаба қозонди. Шунингдек, Эрон президенти Хурдод ойининг учинчи кунида Хуррамшаҳрнинг озод этилишини қадрлаб шундай таъкидладики, Ироқнинг Эрон билан бўлиб ўтган мажбурий жангида жаҳон Эрон халқининг қаршисида эди ва Эрон миллатига катта мўжиза рўй берди. Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, минтақадаги араб мамлакатлари Саддам режимининг армиясини молиявий томондан қўллаб-қувватлаганларини эътироф этишган.          

Ёрлиқ