Шамхоний: Террорчилар Америка сиёсатларининг минтақада ижро этилиши учун бир восита бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i18952
 Америка президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада ишғол этилган юртларга сафар қилганида асоссиз иддаоларида Эронни ядровий қуролларни кенгайтириш билан ва терроризмни ҳимоя қилишда айблади
(last modified 2018-08-22T17:50:50+00:00 )
май 27, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Террорчилар Америка сиёсатларининг минтақада ижро этилиши учун бир восита бўлади
    Шамхоний: Террорчилар Америка сиёсатларининг минтақада ижро этилиши учун бир восита бўлади

 Америка президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада ишғол этилган юртларга сафар қилганида асоссиз иддаоларида Эронни ядровий қуролларни кенгайтириш билан ва терроризмни ҳимоя қилишда айблади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШ президентининг эронликларга қарши айбловларини минтиқсиз ва кулгили деб атади ва шундай қўшимча қилдики, Сурия ва Ироқдаги террорчилар Америка сиёсатининг ижро этилиши учун бир восита бўлади. Америка президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада ишғол этилган юртларга сафар қилганида асоссиз иддаоларида Эронни ядровий қуролларни кенгайтириш билан ва терроризмни ҳимоя қилишда айблади. Шунингдек у Вашингтонни Эронни ушбу ишларидан тийиб туриш учун масъул деб айтди. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Россиянинг Коммерсант рўзномаси билан қилган суҳбатида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иддаолари ва айбловлари ҳақида шундай айтдики, Эрон деярли 40 йилдан буён терроризмга қарши кураш олиб бормоқда ва ушбу курашлар давомида бир неча минглаб эронликлар шаҳид бўлишди. Аммо Америкаликлар 2001 йил 11 сентябрдаги ҳодисадан кейин терроризмни нима эканлиги англаб етишди.