Эрон ва Туркманистон иккитомонлама ҳамкорликларини кучайтиришни таъкидлашмоқда
(last modified Thu, 01 Jun 2017 13:04:15 GMT )
июн 01, 2017 18:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон
    Эрон ва Туркманистон

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания мамлакатлари ишларидаги муовини ва Туркманистон ташқи ишлар вазири учрашганида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири муовини Иброҳим Раҳимпур Ашхобод шаҳрида Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мардов билан учрашганида  иккитомолалама,  минтақавий ва халқаро миқёсидаги Теҳрон-Ашхобод ҳамкорликларини мустаҳкамлаш мавзуси юзасидан фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари бу учрашуда энергетика тармоқида хусусан  Своп- савдо қоидаларига амал қилган холда битта карзни тулаш бўйича маълум бир муддат ўтгандан сўнг шартларни ўзгартириш бўйича битим доирасида  Туркманистон табиий газини Эрон йўналиши орқали транзит этиш соҳасида икки  давлат ҳамкорликларига  ишора қилар экан,  Своп ҳамда табиий газни уччинчи мамлакатга экспорт этиш заминасида ўзаро ҳамкорликларни ривожлантиришга қизиқиш билдиришди.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мардов ҳам бу учрашуда Туркманистон ва Эрон иккита дўст ва қўшний мамлакат сифатида яхши алоқолар ва муносабатга эгалар деб айтди.

 

Ёрлиқ