июн 05, 2017 19:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятининг иззат ва буюклиги ҳозирги майдонда 15-хурдод муқовамат маданиятини қамраб олади
    Эрон ислом жумҳуриятининг иззат ва буюклиги ҳозирги майдонда 15-хурдод муқовамат маданиятини қамраб олади

15-хурдод, милодий йил бўйича 5-июн куни Имом Хумайний (ра)нинг тарихий қўзғолон кўтарган кунига тўғри келади

Теҳрон жума намози имом хатиби милодий 1963 йил ҳижрий шамсий 1342 йил 15-хурдод кунидаги қўзғолон шаҳидларини улуғлаб шундай таъкидладики, Эрон ислом жумҳуриятининг иззат ва буюклиги ҳозирги майдонда 15-хурдод муқовамат маданиятини қамраб олади. Бугун душанба куни хижрий шамсий йил ҳисоби билан 15-хурдод, милодий йил бўйича 5-июн куни Имом Хумайний (ра)нинг тарихий қўзғолон кўтарган кунига тўғри келади. Ушбу қўзғолон милодий 1963 йилда ҳижрий шамсий йил ҳисобида эса 1342 йил 15-хурдод кунида амалга ошган. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий 1342 йил 15-хурдод қўзғолонига бағишлаб Теҳрон жанубидаги Варомин шаҳри аҳолисининг кўча намойишларидаги йиғинларида чиқиш қилиб шундай айтдики, 15-хурдод қўзғолонининг шаклланишининг асосий манбаси бу ислом бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (ра)нинг кўрсатмалари билан халқ 1342 йил 15-хурдод кунида Исломни ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишди. Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий иккинчи унсурни халқнинг кенг кўламда майдонга келиши ва шаҳид бўлиш маданияти ҳамда доноликни 15-хурдод қўзғолонларидан деб атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, 15-хурдод шаҳидлари узоқни кўриш ва зийралик билан Имом Хумайний (ра)нинг қамоққа олинишини илоҳий ҳаракатни тўхтатишга қаратилганлиги англаб етишди.

Ёрлиқ