Теҳрондаги терактларни содир этган террористлар ваҳобий -такфирий гуруҳга алоқадор бўлган
-
Теҳрондаги терактларни содир этган террористлар
Эрон ислом жумҳуриятининг Хавфсизлик вазирлиги Теҳрондаги террористик ҳужумлар ортида кимлар турганини эълон этиши билан бу ҳужумлар омиллари ваҳобий оқимлар билан алоқада бўлганини таъкидлади.
Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган хабарида , Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳарамлари ва Эрон парламентига уюштирилган ҳужумларда ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларининг қўли борлигини таъкидлаб, бу терактни амалга оширган террористлардан 5 нафарини такфирий ва ваҳобий оқимларга қарашли бўлгани ҳамда бу экстремистик гуруҳларнинг фаол аъзоларидан эканлиги аниқланган деб қўшимча қилди.
Эрон Хавфсизлик вазири тарқатган маълумотида жумладан қуйидагича келтирилган: бу террористлар ИШИД халқаро "террорчи" гуруҳи томонидан улар сафларига ёлланганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетиб, ҳатто Ироқ шимолидаги Мосел ва Сурия шимолидаги Раққа минтақасида террорчилик гуруҳлар сафларида кўп жиноятлар содир этишган.
Эрон Хавфсизлик вазирлиги хабарига асосан, бу террористлар ўтган ёз фаслида ИШИД террорчи гуруҳининг етакчи аъзоларидан бири Абу Айша исмли йўлбошчи бошчилигида Эронга кириб Эроннинг турли минтақаларидаги мазҳабий маконларида терактлар содир этишни мақсад қилган эди.