Ҳасан Руҳоний Эрон терма жамоасини ЖЧ–2018 турнирига йўлланма олгани билан табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Твиттердаги ўз саҳифасида тарқатган мурожаатида Эроннинг футбол бўйича терма жамоасини Россияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини олгани муносабати билан табриклади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мурожаатида қуйидагича келган: терма жамоамизнинг 2018 чи йили Россияда ўтказилиши кутилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани барча эронликларга янгича руҳ ва қувонч бағишлади.
ФИФА- Халқаро футбол федерацияси ҳам Эрон футбол командасини Ўзбекистон терма жамоаси устидан қозонган ғалабаси ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини олгани муносабати билан табриклаган.
ФИФА Твиттердаги расмий саҳифасида Эроннинг футбол бўйича миллий жамоасини ЖЧ–2018 турнирига йўлланма олганига ишора қилиб, Эрон терма жамоаси ҳам Бразилия ва Россия терма жамоалари каби жаҳон чемпионатига чиқди деб ёзди.
Айтиш керакки кеча Эрон терма жамоаси Теҳроннинг "Озоди" майдонида Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилди. Бу ўйинда Эрон футболчилари меҳмонлар дарвозасига иккита гол ўриши билан ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди.