Халқаро Қуддус кунини эълон этишда Имом Хумайний (р.а)нинг роли
(last modified Wed, 21 Jun 2017 05:16:11 GMT )
июн 21, 2017 10:16 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунига Халқаро Қуддус номини беришлари билан Фаластин ва Қуддуси шарифни ҳимоя қилиш ҳамда муқовимат садосини бутун жаҳонда кенгайтиришда муваффақ бўлдилар.

Халқаро Қуддус куни  илгаригидек Фаластин ва Қуддуси шариф мавзусини бутун жаҳон аҳли эсига келтираётган Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)нинг буюк ишлари ва ташаббусларидан эди.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси шуниндек Халқаро Қуддус  кунини эълон қилишлари билан  босқинчи сионистлар қаршисида тура олиб Фаластин халқининг ҳақ- ҳуқуқини ҳимоялаш учун  Фаластин масаласи ва армонларини ислом оламидаги энг биринчи галдаги мавзў эканлигини таъкидладилар.

Бу хусусда сиёсий таҳлилчи Ҳасан Ҳонийзода деди:

Ҳаққатан ҳам  минтақа хусусан АҚШ сиёсатларига пайравлик қиладиган арабий мамлакатларнинг позициялари  ўта кучсиз бўлиб ҳардоим сионистик режим мақсадларини амалга оширилиши йўлида хизмат қилган.

Ўтган йиллар ичида минтақа шароити шу тарзда эдики, айрим арабий мамлакатлар ошкора тарзда  сионистик режими билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва қайта тиклашга юз келтиришди.

Хусусан Саудия Арабистони  ва Форс Кўрфази кенгашига аъзо бошқа айрим арабий давлатлар ўтган йиллар хусусан Сурия бўҳронидан сўнг,  сионистик режим билан алоқаларни кучайтиришга уриндилар ва  Фаластин масаласини четга қўйишди.

Бироқ бугунги кундаги вазият Фаластин халқи учун оғир ва қийин бир вазиятдир . Зеро аксар исломий ва арабий давлатлар  АҚШ ва сиоинстик режим сиёсатлари доирасида аммо қилиб, Фаластин масаласига эътиборсизлик кўрсатишади.

Ҳазрат Имом Хумайний  ҳижрий - шамсий 1358 чи йилнинг 16 мурдод санасида  Ливан ҳудудларида сионистик режимнинг ваҳшиёна жиноятларининг янги бир даврасини бошланган ортидан чиқарган баёнотида  Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини  Халқаро Қуддус куни деб номладилар.

Ҳазрат Имом Хумайний  мурожаатида жумладан қуйидагича келтирилган:

 Мен бутун жаҳон мусулмонларидан  босқинчи сионистик режим ва унинг ҳомийларининг  жиноятларига барҳам бериш учун ваҳдат ва бирликка юз келтиришларини сўрайман. Бутун жаҳон мусулмонларини  Қадр айёми бўлган Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини  Халқаро Қуддус куни деб нишонлашга даъват этаман.

 Мусулмонлар бу кунда халқаро миқёсидаги ҳамжиҳатлиги билан  мусулмон хақларининг қонуний ҳуқуқини ҳимоя қилишларини эълон қилсинлар."

Сиёсий масалалар эксперти Сайид Ҳодий Афқаҳий эса бу мавзў борасида қуйидагича фикр билдиради:

Давр ва замоналарни ўтиши билан  араблар ноумид бўлдилар ва ноумидлик ва маъюслик руҳияси араб ва мусулмон халқлари ўртасида янада кучайди. Аммо Эронда исломий Инқилобнинг ғалабаси ортидан   бу буюк Инқилоб шиори "Бугунги Эрон Фаластин келажаги" бўлди ва Фаластин халқининг мазлумлиги,  босқинчи сионистик режимга қарши кураш, минтақадаги бўҳронларда сионистик режимнинг роли ва  турли арабий мамлакатларга бу босқинчи режимнинг таъсири, шунингдек ярашув ҳатти ҳаракатига қарши кураш маданиятини ўзгартириш масалалари рўёбга чиқарилди".

Ҳазрат Имом  Хумайний (р.а)  бир неча маротаба чиқарган баёнотларида Халқаро Қуддус куни моҳиятини шарҳлаб бердилар, мисол учун ул зот ўз баёнотларида таъкидладиларки Қуддус куни Халқаро бир кундир. Фақат Қудудсга тааллуқли бўлгган сана эмас балки  мазлум халқларни зўравонлик ва зўравонларга қарши кураш олиб бориши кунидир. АҚШ ва бошқа режимларнинг зулм ва зўравонлигидан ранж чекаётган халқларнинг қарши кураш ва оёққа туриши кунидир. Қуддус куни ислом кунидир. Халқаро Қуддус куни исломни қайта тиклаш санасидир"

Сиёсий масалалари таҳлилчиси Маҳдий Азизий эса қуйидагича ўз фикрини изҳор этади:

 Араб халқлари ва исломий уммат сионистик режимнинг Фаластин халқига нисбаттан сиёсатлари ва содир этаётган жиноятлари қаршисида ўта муносиб ва яхши позиция тутишмоқда. Ҳаққтан ҳам Қудудс куни  арабий режимлар ва сиёсий системаларига қарши араб халқлари ва исломий умматнинг  кураш олиб боришига замин яратди. Зеро арабий режимлар  сионистик режимни қўллаб қувватлаб ўз халқининг манфаатлари учун ҳеч қандай ишни бажаришмаган. Шу сабабдан  Қуддус халқаро куни кўпроқ аҳамият касб этди."

Имом Хумайний (р.а)нинг мурожаати ва  баёнотлари Қуддус ва Фаластин масаласи  арабий режимлар масаласи эмас балки  ислом умматининг биринчи гаддаги масаласи эканлигини яққол намоён этади. Ислом умматини ўта муҳим мавзўларга нисбаттан бирлашиш ва ҳамжиҳатт бўлишлари кераклигини баён этади.

Халқаро  Қудс куни   дунё  мусулмонлари ва  инсоний  қадр-қийматни   эҳтиром   қиладиган   барча кишилар   сионистик   режим ва   унинг   ҳомийларига   қарши  эътироз  билдириб,  уларнинг   қилмишларини   маҳкум   этишлари учун   муносиб фурсатдир.

Сиёсий таҳлилчи Мужтабо Амоний ҳам қуйидагича деди:

" Сионистик режими аввалдан ҳам  Фаластин мавзўсини Исроилнинг бир мавзўси қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб келган. Аммо арабларнинг бу мавзўга аралашиши бошқа айрим давлатларни Фаластин ҳомийларига айланишига сабаб бўлди.

Айрим арабий мамлакатлар  сионистик режими билан ярашув ва бу режим позициясини қўллаб-  қувватлашга юз келтиришди. Уларнинг бу ҳатти ҳаракати эса Эрон исломий инқилобига буткул зид эди.

Эронда  ғалаба қорзонган исломий Инқилоб арабий мамлакатлар халқлари орасида Фаластин халқи ва мавзўсини ҳимоя қилишни янада ошишига жиддий таъсирини кўрсатди"

Ҳаққатан ҳам Имом Хумайний (р.а) раҳбарлигида Эронда ғалаба қозонган Исломий Инқилоб  Фаластин масаласини тарихий йўналишини ўзгартирди ва  бутун жаҳон аҳли қандай режимлар ва сиёсатлар орқали фаластинликларнинг она ватанини босиб олинганини яхши била олдилар.