Халқаро Қудс кунига бағишланган намоишлар
Бутун Эронда Халқаро Қудс кунига бағишланган намоишлар барпо этилди
"Халқаро Қудс куни ваҳдат ва Ислом уммати жиҳодининг тимсоли" шиори остида Эрон шаҳарларида Фаластин мазлум халқини ҳимоя этиш учун кўча намоишлари давом этмоқда.
Бугун Исломий Эрон халқи Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларида фаол қатнашишмоқда. Намоиш иштирокчилари шариф Қудснинг эркинлигини ҳимоя этишларини эълон қилиб, "Америкага ўлим!", "Исроилга ўлим!" , "Зўравон қудратлар ва халқаро сионизмга ўлим!" шиорлари билан ўз нафратларини террорга, Фаластинни ишғол этилгани ва унинг халқини қатлиом қилинганига баён этишди.
Халқаро Қудс кунига бағишланган намоишларнинг охирида унинг иштирокчилари бир резолюция қабул қилиб, унда сионистик режим жиноятлари, ИШИД террорчилик гуруҳи ва Америка бошчилигидаги уларнинг ҳомийларининг фаолиятларини қоралашади ва Фаластин мазлум халқининг муқовамат ҳаракатларини ҳимоя этишади.
Бу йил Халқаро Қудс кунига бағишланган намоишлар дунёнинг 120 тадан кўпроқ мамлакатида барпо этилади.