Эрон халқи Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларида
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i20070-Эрон_халқи_Халқаро_Қудс_кунига_бағишланган_кўча_намоишларида
Халқаро Қудс кунида қабул қилинган резолюция
(last modified 2026-03-01T10:58:03+00:00 )
июн 23, 2017 14:28 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларида

Халқаро Қудс кунида қабул қилинган резолюция

Эрон халқи  муборак Рамазон ойининг охирги жумасида Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларида фаол иштирок этишди.

Ушбу кўча намоишлари ва митинглар  иштирокчилари қабул қилган резолюцияларида Фаластин Интифозаси ва исломий муқоваматнинг ҳимоя этишларини таъкидлаб, Қудсни ишғол этган режим билан алоқаларни оддийлаштириш  ва ярашиш бобида Оли Сауд томонидан бўлаётган ҳаракатларни қоралашди.

Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларининг охирида қабул қилинган резолюцияда, жумладан, ёзилган: " Шариф Қудснинг озодлиги ҳамда Исроилнинг заволи ва қатъий нобудлиги Ислом оламида биринчи даражада бўлган масала сифатида ҳамон қолади. ва Ислом умматини Фаластин  мавзусидан чалғитувчи ҳар бир ҳаракат кескин  қораланади.

Мазкур резолюцияда  Ироқ, Сурия ва Ливияда ИШИДнинг фитнаси ва бошқа такфирий террорчилар ҳамда Яман ва Баҳрайнда Оли Сауднинг жиноятлари Америка, сионистик режим ва минтақа иртижосининг муштарак режалари дея аталган.

Шунингдек, ушбу резолюцияда  сионистик режимнинг  хавфсизлиги  йўлида Оли Сауд ва минтақадаги айрим мамлакатларнинг ҳаракатлари ҳамда уларнинг террорчилардан ҳимоя этишлари ва  босқинчи сионистик режим билан ярашишга доир айрим  фаолиятлари ҳам кескин қораланган.