Жоберий Ансорий Остонадаги Сурия музокарасида томонлар билан учрашди ва суҳбат ўтказди
(last modified Wed, 05 Jul 2017 14:25:29 GMT )
июл 05, 2017 19:25 Asia/Tashkent
  • Жоберий Ансорий Остонадаги Сурия музокарасида томонлар билан учрашди ва суҳбат ўтказди
    Жоберий Ансорий Остонадаги Сурия музокарасида томонлар билан учрашди ва суҳбат ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Остонада ўтказилаётган Сурия музокарасида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов билан учрашганди

Эрон ташқи ишлар вазирининг Африка ва араб ишлари бўйича ўринбосари Остона шаҳрида бўлаётган Сурия музокарасида, Қозоғистон ташқи ишлар вазири, Сурия ва Франция намояндалари билан учрашди ва Суриядаги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказди.

Эрон делегацияси раиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий Остонада ўтказилаётган Сурия музокарасида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов билан учрашганда, ушбу йиғилишдаги муҳим ўзгаришлар ва Сурия бўҳронини ҳал этишдаги ёрдамлар учун жорий саъй-ҳаракатлар ҳақида фикр алмашиб олишди.

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Сурия давлатининг намояндаси Башар Жаъфарий билан учрашганда ҳам, кескинлик юмшатилган минтақаларга боғлиқ тафсилотлар хусусида шу билан бирга, маълумот айирбошлаш, фикр мулоҳалар, нуқтаи назарлар ҳамда кузатувчи кучларни қандай жойлаштирилиши ҳақида суҳбат ўтказди. 

Ёрлиқ