Ҳасан Руҳоний: Экстремизм минтақа ва жаҳон учун катта хатар ҳисобланади
(last modified Wed, 12 Jul 2017 12:57:15 GMT )
июл 12, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Экстремизм минтақа ва жаҳон учун катта хатар ҳисобланади
    Ҳасан Руҳоний: Экстремизм минтақа ва жаҳон учун катта хатар ҳисобланади

Унга кўра, терроризмга қарши кураш олиб бориш, бир тафаккур ва маданиятга билан кураш маъносини англатади

Эрон ислом жумҳурияти президенти зўравонлик ва экстремизмни минтақа ва жаҳон учун катта хатар  ва таҳдид дея атади. Унга кўра, терроризмга қарши кураш олиб бориш, бир тафаккур ва маданиятга билан кураш маъносини англатади.  

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида шундай айтдики, Ироқ халқининг ИШИД террорчилик гуруҳи устидан қўлга киритган ғалабаси ва Моселнинг озод этилиши минтақанинг барча халқлари учун шодлик ва қувонч келтирувчи хабар бўлди.

Унинг таъкидлашича, дунё экстремизмдан ва зўравонликдан холи бўлиши учун, ҳамма юртлар ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак ва ҳарбий, маданий, сиёсий ҳамда иқтисодий жиҳатдан террорчиларга қарши биргалик курашишлари лозим. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон терроризмга қарши курашди Ироқ давлати ва халқига ёрдам кўрсатган биринчи мамлакат эди. Минтақа ва жаҳоннинг айрим мамлакатлари Эроннинг Ироқ юртига қилган кўмакларидан безовта бўлишган эди. 

 

Ёрлиқ