Шамхоний: Ҳар қандай келишув Суриянинг парчаланиб кетишига замин яратмаслиги керак
-
Шамхоний: Ҳар қандай келишув Суриянинг парчаланиб кетишига замин яратмаслиги керак
Сионистик режим террорчи гуруҳлар ва уларнинг хомийлари билан чуқур алоқа ўрнатиб, ушбу гуруҳлардан Исроил чегараларида тинчликни ушлаб туриш ва Фаластин халқини куч билан бостириш учун бир восита сифатида фойдаланади
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Сурия бўҳронида фаол иштирок этаётган мамлакатларнинг Сурия суверенитетини ҳурмат қилишларини лозим деб таъкидлади ва шундай айтдики, ҳар қандай келишув ушбу тамойилга путур етказмаслиги лозим.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Шамхоний шанба куни Россия президентининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Александр Лавренти билан Теҳронда учрашган чоғида, Сионист лоббийларининг Сурия давлатини кучсизлантириш ва муқовамат фронтига зарба бериш мақсадида кенг қамровли ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, Сионистик режим террорчи гуруҳлар ва уларнинг хомийлари билан чуқур алоқа ўрнатиб, ушбу гуруҳлардан Исроил чегараларида тинчликни ушлаб туриш ва Фаластин халқини куч билан бостириш учун бир восита сифатида фойдаланади.
Али Шамхоний террорчи унсурларнинг ўз кучларини қайта тиклаб олиш учун сиёсий музокаралардан ва оташкесмдан қулай фурсат деб суиистеъмол қилишлари хавотирга соладиган ҳолатдир деб атади.