Маҳмуд Алавий: Эроннинг ютуқларига қарши бўлган душманлар минтақада ғаламизлик қилишмоқда
Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий бугун шанба куни Эрон ғарбидаги Кермоншох вилоятида шундай таъкидладики, инқилоб душманлари фақат Эрон миллатига зарба беришни кўзлашади
Эрон ислом жумҳурияти разведка вазирига кўра, Эроннинг муваффақиятларига қарши бўлган душманлар минтақада ғаламизлик қилишмоқда ва ушбу фитналарга қарши курашиш учун ҳушёр бўлиш керак.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий бугун шанба куни Эрон ғарбидаги Кермоншох вилоятида шундай таъкидладики, инқилоб душманлари фақат Эрон миллатига зарба беришни кўзлашади. Унинг қўшимча қилишича, Эрон ислом жумҳурияти бугун душманнинг ҳарбий ва маданий ҳужумлари билан бирга, уларнинг разведка ҳужумларига ҳам рўбарў келмоқда.
Маҳмуд Алавийга кўра, Американинг йўл йўриғи билан ва Арабистоннинг молиявий қўллаб қувватлаши билан оппозиция гуруҳлар ва Исломий инқилобга қарши бўлган мухолифатдагилар эндиликда ёнма-ён ўтиришибди.
Уларнинг саъй-ҳаракатларини Париж, Қоҳира, Брюссел ва Риёзда кўриш мумкин.