Эрон соғлиқни сақлаш вазири Бишкек шаҳрига сафар қилди
Саййид Ҳусайн Қозийзода Ҳошемий ушбу икки кунлик сафарининг биринчи кунида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Али Рузбаҳоний томонидан кутиб олинди
Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири бугун эронлик делегацияга бошчилик қилиб Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига сафар қилди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саййид Ҳусайн Қозийзода Ҳошемий ушбу икки кунлик сафарининг биринчи кунида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Али Рузбаҳоний томонидан кутиб олинди.
Ушбу сафарда, даволаш ва шифохоналардаги хизмат кўрсатиш, дори дармон, тиббиёт ва лабаратория жиҳозлари ҳамда таълим, тиббиёт фанларини тадқиқ қилиш, инфекцион касалликларни олдини олиш шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тармоқларни янада ривожлантириш мавзулари кун тартибидан жой олган.