Эрон: АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари арзимас ва тутуриқсиздир
Америка қўшма штатлари Эрон ракета дастури бўйича санкциялар рўйхатига эронлик 18 та ташкилот ва жисмоний шахсини киритди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Американинг ноқонуний санкциялари рўйхатига янги шахсларнинг исмларини киритиб қўйишга қаратилган арзимас ва тутуриқсиз чораларини кескин қоралаб шундай айтдики, Эрон ҳам АҚШнинг ҳуқуқий ва ҳақиқий шахсларига нисбатан тегишли тарзда санкцияларни жорий этади.
АҚШ Эрон ракета дастури бўйича санкциялар рўйхатига 18 ташкилот ва жисмоний шахсни киритди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлар давлат департаменти ва молия вазирлиги баёнотларида айтилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Эроннинг ядровий келишувларга сўзсиз ва қатъий амал қилаётгани иккинчи бор эътироф этган эди. Америка молия вазирлиги 17 май кунида ҳам эронлик 7 кишига ва ширкатга Эрон ракета дастурларида алоқаси бор деган баҳоналар билан, санкция жорий этган эди. Доналд Трамп АҚШ давлатининг тепасига келганидан бери Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан душманона сиёсатларни юритмоқда.