Лорижоний: Американинг ядровий келишув билан қўрқитишлари ўз зарарига тугайди
-
Лорижоний: Американинг ядровий келишув билан қўрқитишлари ўз зарарига тугайди
Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун сешанба куни Теҳронда Тиббиёт университетининг хомийлик кенгаши анжуманининг очилиш маросимидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, америкаликлар Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишув билан қўрқитишмоқчи бўлишади
Эрон парламенти раисига кўра, агар Америка атом энергетика бўйича халқаро агентлик томонидан Эронда ўтказилган текширувлар кўламини муносиб эмас деб ўйлаётган бўлса, ушбу текширувларни камайтириши мумкин. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун сешанба куни Теҳронда Тиббиёт университетининг хомийлик кенгаши анжуманининг очилиш маросимидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, америкаликлар Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишув билан қўрқитишмоқчи бўлишади, ваҳоланки АҚШ томонидан ҳар қандай кўриладиган кескин чоралар уларнинг ўз зарари билан тугайди.
Эрон ҳам Американинг ҳатти-ҳаракатларига тегишли тарзда ва муносиб жавоб қайтаради ҳамда зарурий чораларни қўллайди. Али Лорижоний АҚШнинг ядровий келишувни бузишга қаратилган санкциялари ҳақида шундай айтдики, Америка томонидан кўрилган сўнги чоралар янги келиб чиққан мавзу эмас. Чунки, АҚШ сенати шу каби қарорларни қабул қилишни бошлаган пайтларидан бери, кўплаб ички муаммоларга йўлиқишган. Унга кўра, ушбу охирги санкцияларга нисбатан Эрон ва Россия ҳам муносиб равишда қарор қабул қилади.