Эрон президентининг инаугурация ҳукмини тасдиқлаш маросими тугади
-
Эрон президентининг инаугурация маросими бошланди
Ушбу маросим Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг иштирокида ва бошқа ҳокимият раислари шунингдек, Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг раиси, давлат расмийлари ҳамда ҳарбийлар, уламолар ва хорижий мамлакатларинг Эрондаги элчилари ва юқори мартабали вакиллари иштирокида ўтказилмоқда
Эрон ислом жумҳурининг 12 давлатига сайланган президентнинг инаугурация ҳукмини тасдиқлашмаросими Теҳрондаги Имом Хумайни (ра)нинг Ҳусайниясида тугади
Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, ушбу маросим Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг иштирокида ва бошқа ҳокимият раислари шунингдек, Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг раиси, давлат расмийлари ҳамда ҳарбийлар, уламолар ва хорижий мамлакатларинг Эрондаги элчилари ва юқори мартабали вакиллари иштирокида ўтказилди.
Ушбу маросимда, Эрон ички ишлар вазири Эрон ислом жумҳуриятининг 12 давлати учун бўлиб ўтган президент сайловининг жараёни ҳақида ҳисобот беради. Шундан сўнг, муаззам раҳбар идорасининг раиси Ҳужжатул Ислом валмуслимийн Муҳаммад Муҳаммадий Гулпойгоний Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Ҳасан Руҳонийнинг Эрон ислом жумҳурияти президенти вазифасига тайинлангани ҳақидаги ҳукмининг матнини ўқиб эшиттиради.
Шу пайтда, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳукмнинг матнини Эрон халқи сайлаган мамлакат президентига тақдим этади. Шундан сўнг, Эрон ислом жумҳуриятининг президенти сўзга чиқади. Сўнгра эса, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари нутқ қиладилар.