Теҳронда Сурия бўҳронини ҳал этиш юзасидан музокара ўтказилади
(last modified Tue, 08 Aug 2017 06:37:11 GMT )
август 08, 2017 11:37 Asia/Tashkent

Россия, Эрон ва Туркиянинг ҳарбий экспертлари 8-9 август кунлари Эрон пойтахти Теҳронда Сурия юзасидан музокара ва маслаҳат ўтказишади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Теҳронда Сурия бўҳронини ҳал этиш юзасидан ўтказиладиган музокара”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Россия, Эрон ва Туркиянинг ҳарбий экспертлари 8-9 август кунлари Эрон пойтахти Теҳронда Сурия юзасидан музокара ва маслаҳат ўтказишади. Бу ҳақда Спутник ахборот агентлиги якшанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга таяниб хабар берди. Ушбу учрашувда, Сурияда тўқнашувсиз ва хавфсизлик таъминланган режимни мустаҳкамлаш учун музокара ўтказилади. Ҳозирга қадар, ушбу масала юзасидан мазкур мамлакатларнинг делегациялари ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳамда Сурия давлатининг намояндалари ва мухолифатдагиларнинг вакиллари шунингдек кузатувчи мамлакатлар иштирокида беш маротоба йиғилиш ўтказилди. Сурия бўйича музокаранинг охиргиси 4-5 июл кунлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Сурияда тўрт томонлама хавфсиз минтақаларни яратиш ва ушбу лойиҳани татбиқ этиш мавзуси кенг кўламда ўрганиб чиқилди. Остонада ўтказилган тўрта музокарада Суриянинг Эдлиб вилоятида шунингдек, Ҳумс минтақасида, Шарқий Ғута ва Даръо ҳамда Суриянинг жанубидаги Қанитра минтақасида кескинликни юмшатиш ва осойишталикни ўрнатиш ҳақида келишувга эришилди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Стефан Дей Мистуро ушбу йиғилишда эришилган ютуқларни Эрон, Россия ва Туркия давлатларининг жиддий саъй-ҳаракатлари давомида ва самараси ўлароқ Суриядаги тўқнашувларни янада шиддатли тус олишини олдини олиш йўлида, бурилиш нуқта бўлишига умидворлик бағишлайди деб атади.

      Эрон ислом жумҳуриятининг мақсади Сурия юртида урушни тугатиш учун биргаликда ҳаракат қилиш, Сурия халқининг нормал ҳаёт тарзига қайтишлари, Сурияликларнинг турғун ва барқарор давлатга эга бўлишлари ҳамда ушбу юртда тинчлик ва омонликнинг ҳукм суришини истайди. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг бирлигини таъминлашда ва мустаҳкам чегарага эга бўлишида ўз ҳиссасини қўшади. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ўзининг иккинчи бор президент бўлиб сайлангани муносабати билан ўтказилган инаугурация маросимида қасамёд қабул қилганидан сўнг ўз нутқида шундай айтдики, Сурия ва Яман сингари минтақадаги мавжуд бўҳронларни ҳал қилиш учун зўравонликка барҳам бермасдан ва урушни тўхтатмасдан туриб, халққа ёрдамларни тақдим этиш, экстремизмга қарши курашиш ва ушбу мамлакатлар халқларининг назари ва фикрини эътиборга олмасдан туриб, Суриялик ва Яманликларнинг ўзлари билан музокара ўтказмасдан туриб, ушбу мураккаб вазиятни ижобий ҳал этиб бўлмайди.

     Сурияда ҳукм сураётган жорий ўзгаришлар жараёни ва айниқса террорчиларни ушбу юртдан қувиб чиқариш ҳаракатларидаги сезиларли муваффақиятлар, Сурия тизимини тарқатиб юборишга ва ушбу юртни парчалаб тақсимлашга қаратилган сенарияларнинг барбод бўлганининг очиқ ойдин тасдиғидир. 2006 йилда Америка қўшма штатлари ва Исроил, муқовамат ҳаракатидан Сурияни ажратиб олиш ва бўлиб ташлаш мақсадини кўзда тутган лойиҳани кун тартибига олган эди. Лекин ушбу лойиҳанинг ижроси боши берк кўчага кириб қийин аҳволга тушиб қолди. Ҳозирда иккита масала Сурия учун муҳим аҳамият касб этади. Биринчиси, бутун Сурия бўйлаб хавфсиз ва осойишта минтақаларни барпо этиш ҳамда ушбу ҳудудларда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни сақлаб қолиш бўлиб, иккинчиси эса Сурияликларнинг ўзаро суҳбат ва музокара ўтказишларидир. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган йиғилишлар натижасида келиб чиққан келишувлар ҳамма қўрқув ва умидлар билан эндиликда, сулҳ ўрнатилиш йўлида самарали натижага эришиш учун муҳим аҳамият касб этади ва қулай фурсатни тақдим этади.

     Шунингдек айни пайтда, ушбу ҳаракатлар натижаси терроризмга қарши курашда бор куч ва имкониятларни ишга солишга замин яратади. Шулардан келиб чиқиб, ушбу музокарага ҳар томондан қаралса, Сурия бўҳронини сиёсий жиҳатдан хал этилиши ва муваффақият томонга қараб ҳаракатларнинг илдам боришини кўриш мумкин. Сурияда охирги бир йилда ҳарбий ҳаракатлар майдонида ва сиёсий соҳада юзага келган ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, Сурия мавзуси эндиликда янги паллага чиқди. Ушбу ютуқларнинг энг муҳимларидан бири бу, сурияликларнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳимоясида ўзаро суҳбат ва музокара ўтказишларининг шакланишидир. Сурияда оташкесмнинг ўрнатилиши Москвада ўтказилган уч томонлама келишувнинг самараси эди. Эндиликда, ушбу келишувларнинг энг муҳим ютуқлари Суриянинг аксарият минтақаларида зўравонликларни камайтириш йўналишида олдинга силжиш ҳаракатлари бўлмоқда. Шу билан бирга, Теҳронда Сурия юзасидан ўтказиладиган йиғилишда ҳам ижобий қадамларни кутиш мумкин.           

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ