август 10, 2017 19:21 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Муқаддас Машҳад шаҳрига қилган сафари жаранёида Ҳазрат Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамларини зиёрат этганидан сўнг, айрим шаҳидлар манзилида бўлиб, Муқаддас Мудофаа замонидаги шаҳидлар ҳамда пок ҳарамларни ҳимоя этиш жараёнида шаҳид бўлганларнинг буюк мақом- манзалатини алоҳидла таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  шаҳидлар аҳли- оилалари билан учрашганида  бутун Эрон халқига  биринчи навбатда  шаҳидлар ва ундан сўнг шаҳидлар аҳли оилалари кўрсатган хизматлари ҳамда қўшган буюк ҳиссасини таъкидлаб,  барча эронликлар шаҳодат, шаҳидлар ва шаҳидлар аҳли- оилаларини эсдан чиқариш сиёсати қаршисида тура олиши керак деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек  ҳарамларни ҳимоя этишда шаҳид бўлган шахслар манзилларида бўлиб,  пок ҳарамларни ҳимоя қилишда шаҳид бўлганлар ҳаққаттан ҳам исломнинг ёрқин сиймосини кўрсатиб бердилар деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек  Суриянинг Ҳалаб шаҳрини  ИШИД террористлари ишғолидан озод этилганлигига тўхталиб,  Ҳалаб мавзуси шу даражада муҳимдирки,  Сурия ва минтақада АҚШ ва Ол Сауд режимининг барча ҳисоб- китобларига 180 даража барҳам берилди деб таъкидладилар. 

Ёрлиқ