Ироқчий: Баржомга риоя этмаслик жиддий зарарларга сабаб бўлади
Баржом келишуви бузилса, Эрон ҳар қанақа эҳтимолий ҳолатлар учун тайёрдир
Эрон Ташқи ишлар вазири муовини қўшма ҳаракатларнинг комил дастури ёхуд Баржом келишувига риоя этмаслик жиддий зарарларга сабаб бўлишини баён этди.
Мухбиримизнинг маълум қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири муовини Аббос Ироқчий Япониянинг "Сосоково тинчлик фонди" тадбирида сўзлаган нутқида Баржомнинг халқаро ва минтақавий таъсирининг кўламларига ишора этиб деди: Баржом хадқаро майдонда кучли мавқега эгадир ва нафақат БМТ Хавфсизилк Кенгашининг 2231 резолюцияси орқали, балки Европа Иттифоқи ва дунё ҳамжамияти томонидан ҳам ҳимоя этилади.
Ироқчий Американинг баҳона излашлари ва Эроннинг ракета дастурлари учун унга қатор санкциялар жорий қилганини қабул қилиб бўлмайдиган ҳол дея атади ва илова қилди: Эроннинг ракета дастурлари Эрон халқи қудратининг маҳсули бўлиб, мудофаа ва превентив жанбалар касб этади.
Эрон Ташқи ишлар вазири муовини Аббос Ироқчий Япония масъуллари билан бўлган Токиодаги мулоқотларда икки томонлама муносабатлар, минтақа ва халқаро вазиятлар ҳамда Баржом масаласи бобида кўпроқ суҳбат қилди.