Пизишкиён: Эрон ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилгани йӯқ
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100396-Пизишкиён_Эрон_ҳеч_қачон_Халқаро_қонунлардан_ташқари_амал_қилгани_йӯқ
Эрон президенти Япония Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, таъкидладики, Эрон ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилмаган ва ҳар доим қӯшнилар билан алоқаларни яхшилаш учун ҳаракат қилган.
(last modified 2026-08-13T04:52:13+00:00 )
август 13, 2026 08:40 Asia/Tashkent
  • Пизишкиён: Эрон ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилгани йӯқ
    Пизишкиён: Эрон ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилгани йӯқ

Эрон президенти Япония Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, таъкидладики, Эрон ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилмаган ва ҳар доим қӯшнилар билан алоқаларни яхшилаш учун ҳаракат қилган.

ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Япония Бош вазири Саноа Такачи билан телефон орқали суҳбатида, Япониянинг урушни тӯхтатишга оид ижобий қарашларига миннатдорчилик билдирар эка, деди: Эрон ҳеч қачон минтақада нобарқарорлик пайида бӯлмаган ва аксича АҚШ ва сионистик режим Эронга ҳужум қилиши, Ислом Инқилоби раҳбарини террор этиши, ҳамда кӯплаб тинч аҳоли, жумладан Миноб ӯқувчиларини террор қилиши ва ноҳарбий инфратузилмаларни вайрон қилиши билан, минтақада тинчлик ва барқарорликка барҳам бердилар.

Пизишкиён Эронни ҳеч қачон Халқаро қонунлардан ташқари амал қилмагани ва ҳардоим қӯшни давлатлар билан алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилганини эслатиб, Япониянинг минтақада барқарорлик ва тинчлик яратишдаги ҳаракатларипи самарали бӯлиши ва минтақада тажовузкор кучларнинг жиноятлари ва урушқоқликига тӯсқинлик қилишига умид билдирди.

Япония Бош вазири, Санао Такачи, ҳам телефон орқали бу суҳбатда, Токио ҳукуматини урушни тугатиш учун дипломатик йӯлларни ҳимоя қилишини ва уни минтақа ва Эроннинг узоқ муддатли манфаатлари доирасида эканлигини айтди.

Такачи Ҳурмуз бӯғози хусусида Эрон ва Уммон ӯртасидаги музокараларнинг муваффақиятларини олқишлаб, музокараларнинг муваффақиятли ӯтказилиши билан, Ҳурмуз бӯғози орқали ҳаракатларни зудлик билан очилишига умид билдирди.

Япония Бош вазири, шунингдек Эрон президентини Бобулмандабдаги кескинликларни камайтириш учун Эрон нуфузидан фойдаланишири сӯради.Телефон орқали бу суҳбатда, икки мамлакатнинг ушбу икки расмийлари икки миллат ӯртасидаги тарихий алоқаларни кенгайтириш ва музокараларни давом эттиришни таъкидладилар.

Пизишкиён: Покистоннинг Эрон билан алоқаларири кучайтришга уринишлари жуда муҳим ва қадрли