Пизишкиён: Покистоннинг Эрон билан алоқаларири кучайтришга уринишлари жуда муҳим ва қадрли
-
Пизишкиён: Покистоннинг Эрон билан алоқаларири кучайтришга уринишлари жуда муҳим ва қадрли
Эрон президенти Покистон ИИВ вазири билан учрашувида, икки мамлакат ӯртасидаги маданий алоқаларга ишора қилиб, дедики, Покистон Бош вазири ва бошқа расмийларини Эрон Ислом республикаси билан алоқаларни кучайтириш, ва ҳамжиҳатликлари Теҳрон учун жуда муҳим ва қимматлидир
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Покистон ИИВ вазири Сайид Муҳсин Нақавий билан учрашганида, икки томонлама ҳамкорликлар даражасини юксалтириш учун мавжуд кенг кӯламли имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, дедики, Эрон Ислом республикаси икки мамлакат қизиқадиган барча соҳаларда ӯз алоқаларини янада чуқурлаштиришга ва қӯшма ҳамклрликларни кенгайтириш учун замин яратишга тайёр.
Пизишкиён минтақавий алоқалар доирасида Эрон ва Покистон алоқаларининг муҳимлигига тӯхталиб, икки мамлакат ӯртасидаги муносабатларни кучайтириш иқтисодий, тижорат, маданий ва хавфсизлик ҳамкорликларни кучайтриш учун мавжуд потенсиаллардан фойдаланишни таъкидлар экан айтдики, икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорликларни чуқурлаштириш икки миллатнинг ӯзаро манфаатларини таъминлаши ва минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига ёрдам беради.
Учрашувда Покистон ИИВ вазири Сайид Муҳсин Нақавий ҳам, икки мамлакат ӯртасидаги тарихий ва мустаҳкам алоқаларига тӯхталиб, изҳор қилдики, Эрон ва Покистон алоқалари мустаҳкам ва узилмасдир ва Исломобод жиддий азм ва ирода билан, Эрон Ислом республикаси билан алоқаларни ҳамматомонлама кенгайтиришга интилмоқда.
Сайид Муҳсин Нақавий шунингдек, икки мамлакат ӯртасидаги келишувлар ва англашув меморандумларни ижро этиш аҳамиятини таъкидлаб, икки томонлама келишувларни ижро этишд тезлаштириш ва ҳамкорликлар механизмини мустаҳкамлаш мақсадида Теҳронга сафар қилганини маълум қилди.