Эрон ва Россия ўртасидаги маслаҳатлашувларни кенгайтириш лозимлиги таъкидланди
Эрон ва Россия президентлари минтақавий муаммолар ва бўҳронларга ечим топиш мақсадида икки давлат ўртасида маслаҳатлашувларни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидладилар.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия президенти Владимир Путин минтақавий муаммолар ва бўҳронларни ҳал этиш йўналишида икки мамлакат ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва ҳамфикрликларни кенгайтириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Эрон президентлик идораси матбуот маркази хабарига кўра, кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний россиялик касбдоши Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида Эроннинг энг муҳим ва пирнсипиал сиёсати қўшний давлатлар хусусан Россия федерацияси билан стратегик алоқаларни кенгайтириш ва юксалтиришга қаратилганлигига тўхталиб, Теҳрон ва Москва давлатлари минтақанинг нотинч вазиятига ечим топиш хусусан Ироқ. Яман ва Сурия ҳудудларида терроризмга қарши кураш олиб бориш учун ўзаро ҳамкорликлар, маслаҳатлашувлар ва ҳамфикрликларни янада оширишлари лозим деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида БМТ хавфсизлик кенгаши Яманга инсонпарварлик ёрдамлар жўнатиш жараёнини енгиллаштириш учун лозим чора- тадбирларни кўриб чиқиши кераклигини таъкидлаб дедики: инсонпарварлик ишларда ҳеч қандай шартлар мавжуд бўлмаслиги керак.
Эрон президенти Баржом дастурини кўптомонлама бир келишув эканлиги ва АҚШ ҳатти-ҳаракатларини бу келишувни оёқ ости этишга қаратилганлигига ишора қилар экан, Россия давлати ҳам Баржом дастурини мустаҳкамлаш ҳамда келишувда қатнашган барча музокарачилар томонидан ўз мажбуриятларини ижро этилиши учун маслаҳатлашувлар ўтказиб ижобий рол ўйнаши лозим деб аниқлик киритди,
Россия президенти Владимир Путин ҳам бугунги кунда Эрон ва Россия томонидан амалга оширилган саъй -ҳаракатлар минтақа вазиятини яхшиланиши ва барқарорлигини қайта тикланишида яхши ютуқлар ва мувафаққияларга келтирилганлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Москва давлатлари иккитомонлама ҳамкорликлар ва маслаҳатлашувларни давом эттириб, Яман халқига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш жараёнини енгиллиштариш учун лозим шароит яратиб беришларини имкони бор деб изоҳлади.
Путин ўз сўзларида Эрон давлати Халқаро Атом энергияси агентлиги ҳисоботлари асосида Баржом доирасидаги барча мажбуриятларига амал қилган ва музокара этувчи ҳар бир мамлакат томонидан бу келишувни оёқ ост этилиши БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- чи резолюяисни бузиш ҳисобланади деб айтди.