Руҳоний ва Путин минтақа муаммоларига ечим топиш учун ҳамкорлик қилишни таъкидладилар.
Жорий йилнинг 14 август куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний россиялик касбдоши Владимир Путин билан ўтказган телефон орқали суҳбатида минтақа нотинчликларига ечим топиш учун Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликлар, маслаҳатлашувлар ва ҳамфикрликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.
У шунингдек телефон орқали ушбу суҳбатида дедики: минтақада давом этаётган нотинчликларни тўхтатиши хусусан Яман, Ироқ ва Сурия каби мамлакатларда уруш ва террористик амалиётларни олдини олиш учун Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар ва маслаҳатлашувларни кенгайтириш керак.
Баржом келишувини ижро этила бошланишига боис бўлган Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги музокаралардан бошлаб, Остона йиғилиши ва Сурия бўҳронига ечим топиш учун стратегик келишувга қадар Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ва алоқаларини стратегик ҳамкорликлар йўналишида давом этаётганлигидан далолат бермоқда.
Ушбу ҳамкорликларни янада юксалтириш доимий ҳамоҳанглик ва мувофиқлаштиришга эҳтиёж сезади.
Эронда янги президентлик даврасини бошлангани билан бугунги кунда ушбу маслаҳатлашувлар Теҳрон ва Москва давлатларини барча арсаларда ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтиришга истак билдиришаётгани ва ҳамжиҳатликларини қайта йўлга қўйишлари эътибор кўрсатаётганига сабаб бўлмоқда.
Бу орада Эрон ва Россиянинг муштарак ҳатти -ҳаракатлари ва дастурида иккита муҳим мақсад мавжуд.
Биринчи мақсад ҳам терроризмга қарши курашда ҳарбий ҳатти ҳаракатларни давом эттиришганидир. Бу амалиётлар ва ҳатти- ҳаракатларнинг натижаси ҳам Сурия ва Ироқдаги айрим минтақаларни террористлар ишғолидан озод этилгани билан яққол назарга ташланмоқда.
Иккинчи мақсад эса тинчлик ва умумий хавфсизликни кучайтириш ҳамда АҚШнинг минтақа ишларида аралашишига қарши кураш олиб бориш учун икки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий потенсиалларидан фойдаланиш орқали минтақа ва халқаро миқёсида иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ҳисобланади.
Эрон ва Россия давлатлари минтақавий муносабатлар ва ҳамкорликларида иккитомонлама муносабатларни чуқурлаштиришга қўшимча, турли хил сиёсий қарашларидан қатъий назар муштарак таҳдидлар ҳамда АҚШнинг минтақада нотинчликлар келтириб чиқарувчи айрим ҳатти ҳаракатларига қарши кураш олиб боришда ҳамжиҳат бўлишгани ва бир позицияда эканлигини исботлаб бердилар.
МДҲ мамлакатлари институти раисининг муовини Владимир Евсеев жорий йилнинг 31 май куни ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, турли арсаларда Теҳрон ва Москва ўртасида изчил ҳамкорликларни янада кенгайтириш АҚШ президенти Дональд Трампга жиддий бир жавоб ҳисобланади деб айтганди.
Владимир Евсеевга кўра, эндиликда Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар эҳтиёткорлик даражасидан изчил ва мустаҳкам бир алоқалар даражасига етган ва стратегик ҳамкорликлари ҳам тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
У ўз сўзларида ушбу алоқалар Ҳасан Руҳоний президентлигининг иккинчи даврасида турли арсалар ва соҳаларда икки давлат ҳамкорликларини янада кенгайишига замин яратиши мумкин деб таъкидлади.
Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқаларни таҳлил этиб айтиш мумкинки, бу икки мамлакат мавжуд барча имконлиятлари ва потенсиалларига эътибор бериб, иқтисодий мавзуларга қўшимча ўзаро алоқаларини Марказий Осиё хавфсизлиги, Каспий денгизи масаласи ва Ўрта Шарқ ўзагаришлари масалаласида ҳам ҳамжиҳтилигини янада оширишларини имкони бор.
Минтақанинг ҳозирги ўта нозик вазиятида ҳамжиҳатлик ва алоқаларни янада кенгайтириш терроризми ва экстремизм каби муштарак таҳдидларга қарши кураш олиб бориш ва барча муаммоларни ҳал этилиши жараёнига кумаклаши мумкин.
Айни шу масалалар ҳам Руҳоний ва Путин ўртасидаги телеофн орқали суҳбатларида кўриб чиқилди.