Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг диний уламолар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча душанба куни эрталаб илмий мадрасаларнинг ўқув йили бошланиши арафасида Теҳрон вилоятининг диний илм даргоҳларининг талабалари ва уламоларининг йиғинида нутқ қилдилар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг диний уламолар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча душанба куни эрталаб илмий мадрасаларнинг ўқув йили бошланиши арафасида Теҳрон вилоятининг диний илм даргоҳларининг талабалари ва уламоларининг йиғинида шундай таъкидладиларки Ислом инсон, жамият ва сиёсат соҳасида ўзига хос хусусиятга ва янги йўналишга эга бўлиб, агар ислом моҳияти жаҳон халқларига етказилса шубҳасизки, улкан муваффақият қўлга киритилган бўлади. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари руҳонийларни пайғамбарлар рисолатининг ва вазифасининг давомчилари деб ҳисобладилар ҳамда шундай айтдиларки, пайғамбарлар дунё аҳлини тавҳидга, бирликка ва яхши ҳаётга чорлаш учун саъй-ҳаракат қилишар эди. Руҳонийларнинг вазифаси ҳам ушбу рисолатни татбиқ этишдир. Ул ҳазрат Эронда исломий тизимни ташкил этишга ва ушбу даврда диний уламоларнинг ўз вазифаларини амалга оширишдаги имтиёзларига ишора қилиб шундай қайд этиб ўтдиларки, жамиятда исломий муҳитнинг ҳукм суриши ҳам ушбу хусиятлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари жаҳон миқёсида ҳам марксизм ва либеролизм ғояларининг самарасиз ва пуч эканлигидан келиб чиққан манавий ва фикрий бўшлиқ ўрнини, исломий тафаккурнинг янги сўзлари эгаллаб олмоқда.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари инқилобий меъёрларни сақлаб қолиш ва давом эттиришни қийин иш ва тинимсиз кураш олиб боришга эҳтиёж сезади деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, инқилоб ғалабасини қўлга киритишда кураш олиб бориш зарур бўлганидек, инқилоб нормалари ва исломий жамиятни барпо этишда ҳам кураш олиб боришга эҳтиёж сезади. Ислом, мукаммал дин бўлиб, инсонларни камол топишлари учун Аллоҳ таоло томонидан қонунлар, ҳуқуқ, аҳкомлар ва ахлоқий таълимотларни ўз ичига қамраб олган мукаммал мажмуа сифатида нозил қилинди. Қуръони карим нуқтаи назари билан қаралганда, инсоннинг қадр-қиммати ва ўрнини тўғри англашда исломий раҳимдиллик барча кўламда ва соҳада яққол намоён бўлган. Исломнинг инсонга қаратган нигоҳи раҳмоний ва ахлоқий нигоҳ бўлиб, инсонлар ўртасида ҳеч қандай фарқ бўлмайди. Инсон қадри муқаддасдир. Инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичидаги энг азиз ва мукаррамидир. Ислом наздида барча инсонлар баробар, бир-бирларига биродардирлар. Улардан бири бошқасидан ҳеч нарсада – на бойликда, на мансабда, на чиройи ёки хушбичим гавдаси билан, на жамиятда тутган ўрни билан устун бўла олмайди. Инсоннинг қадри, унинг шаъни ва обрўсидир.
Ислом дини инсонга раҳмат ва мағфират ҳамда йўлбошчи ва раҳнамо сифатида туширилган. Ислом нуқтаи назари билан инсонлар ўзаро тенг ва баробардир. Аввало ҳар бир инсон, Аллоҳ уни икром этган инсонийлигини ва аҳамиятлигини идрок этмоқлиги муҳимдир. Шу билан у барча ҳаракатларини, фаҳми-идрокини яратган Роббиси учун гўзал тарзда адо этади. Аллоҳ таоло инсонга ваҳийлар туширди. Одамлар ичидан Пайғамбарлар танлаб олди. Пайғамбарларга илоҳий китоблар нозил этди. Шариат ҳукмларини юборди. Буларнинг барчаси Аллоҳ инсонни азизу мукаррам қилганига намунадир. Аллоҳ таоло одамни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилиши ҳам шунга далолатдир. Одам фарзанди бир хил туғилса, унда нега турли миллат, турли қавм, турли динда бўлиб қолган? Бу тўғрида Аллоҳнинг Ўзи қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишлариз учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик».
Инсоният яратилганидан буён Аллоҳ Ўз пайғамбарлари орқали нозил қилаётган муқаддас ваҳийи билан кишилик жамиятини тартибга солиб бошқариб келяпти. Инсонлардан айримлари ана шу даъватга қўшилишди. Баъзилари эса уни инкор қилишди. Ислом динида инсонга бўлган қарашлардаги тенглик алоҳида даврга хос эмас. Бугунги кунда ҳам ушбу жараён давом этияпти. Эрон ислом жамиятида ҳам одамлар қонунда белгиланган тенглик ва баробарлик ҳуқуқидан бир хилда баҳраманд бўлишмоқда. Эронда камчиликни ташкил этган халқларнинг ҳаёт тарзи ҳатто Эрон парламентида ҳам ўз аксини топган ва кичик халқларнинг ушбу парламенти ўз намояндалари борлиги ҳам ушбу ҳақиқатни тасдиқлайди. Исломий жамиятда инсонларнинг ранги, ирқи, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳамма тенг ҳуқуқли ҳисобланади ва ислом жамиятидаги имкониятлардан тенг фойдаланади. Ушбу вазият Эрон ислом жумҳурияти тизимининг сиёсат соҳасидаги исломий таълимотларни қамраб олган модели ҳам диққатга сазавордир. Диний демократия моделида мамлакат аҳолиси сиёсат майдонида асосий ролни ўйнади. Ушбу мамлакат аҳолиси камчиликни ташкил этувчи халқлардан ва турли хил мазҳаблардан ҳамда динлардан иборат бўлади.
Одамларнинг сиёсат соҳасида қизғин иштирок этиши ҳамда шаҳар ва вилоятлар бошқарувини уларга топшириш ҳам исломий тафаккурдаги янги сўзларнинг кенг тарқалганини англатади. Халқнинг ва Эрон ислом жумҳурияти тизимининг бир-бирларига бўлган ишончи исломий таълимотлар ва тафаккурлар нигоҳида сиёсатга бўлган ишончида айни ҳақиқатдир ва ўз тасдиғини топган ҳамда ҳукуматга нисбатан умидсизлик ва ишончсизлик туйғуларига ўрин қолмаган. Бу эса, сиёсат майдонида ҳам халқ ҳукумат ишларинини бошқаришда ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишларидан дарак беради. Аммо, ушбу шароит Ғарб мамлакатларида айниқса либерал демократияга асосланган жамиятда жиддий муаммога йўлиққан. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда Ғарб давлатларида инсоният умидсизликка учраган ва ахлоқий меъёрлар ҳам сиёсатда ўрни қолмаган. Одамлар ҳам ўз ҳукуматлари билан яқин муносабатда эмас ва улар билан алоқаларни ўрнатмаган. Бундан ташқари инсонлар Ғарб жамиятида қонунлардан ва ҳуқуқлардан фойдаланишда тенг ва баробар эмас. Инсонларнинг ранги ва ирқига қараб ҳамда ижтимоий келиб чиқишига муомала қилинади. Ғарбдаги мавжуд шароитни эътиборга олинса, Ислом дини таълимотлари ва ғояларини қанча гапирса ҳам унинг жозибадорлиги камаймайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаганларидек, талабалар ва фозилу уламолар ушбу соҳада муҳим аҳамият касб этади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.