ҲАМАС ҳаракати сионистик барча тирик маҳбусларни озод қилди
-
ҲАМАС ҳаракати сионистик барча тирик маҳбусларни озод қилди
Мисрнинг Шарм-уш-шайх шаҳрида Ғазо сектори урушини тўхтатиш бўйича музокаралар келишувига кўра, ҲАМАС ҳаракати барча исроиллик асирларни озод қилди.
Сионистик режимнинг 13 канали ҲАМАС ҳаракати душанба куни ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичдаги келишувига кўра, барча тирик исроиллик маҳбусларни икки босқичда озод қилганини маълум қилди.Порс тудей сайтининг хабар қилишича, биринчи босқичда қаршилик кучлари 7 нафар сионист асирни иккинчи босқичда эса 13 нафарни халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.
Сионистик режим манбалари ҳам маҳбуслар алмашинувининг икки босқичида 20 нафар тирик асирнинг барчаси Қизил Хочдан қабул қилинганини тасдиқлади. Бу манбалар шунингдек, биринчи гуруҳ исроиллик асирларни ўз қўлига олгани. иккинчи гуруҳ эса ишғол қилинган ҳудудларга йўл олганини қўшимча қилди. Исроил тиббиёт ташкилоти ҳам Қизил Хочдан олган маҳбусларнинг соғлиғи аъло эканини эълон қилди.
Айни вақтда Ройтерз ҳам расмий манбаларга таяниб Исроил режими билан маҳбуслар алмашинуви доирасида душанба куни озод қилиниши керак бўлган 1966 фаластинлик маҳбусларнинг барчаси Исроил қамоқхоналарида автобусларга ўттирди деб иддао қилди.
Бироқ, бу ҳақда Фаластин ахборот манбалари босқинчилар қамоқхоналаридан озод этилиши лозим бўлган фаластинлик маҳбуслар рўйхатида жуда кўп ноаниқликлар бўлиб, сионистик режим келишувга зид равишда рўйхатни манипуляция қилди. Ғазо қаршилик ҳаракатининг баъзи таниқли арбобларининг озод этилишига йўқ қўймасликка ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди.