сентябр 05, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби сиёсий масалаларда ҳамда уруш майдонларида терроризмга қарши курашда Эрон ислом жумҳурияти,Россия федерацияси, Сурия давлати ва муқовимат кучлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликларининг яхши натижалари зуҳур этиш ҳолидадир деб айтди.

Бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳронда Сурия ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси Александр Лаврентьев билан учрашганида  терроризмга қарши кураш жараёнида Эрон, Россия , Сурия ва мувоқимат фронтининг қўлга киритган мувафаққиятларига ишора қилар экан,  бу ҳамкорликлар  ҳамда томонларнинг муштарак қарашларини яхши ният доирасида бўлгани шунингдек Суриянинг қонуний давлати ва халқини ҳимоя қилиш мақсмадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби ўз сўзларида  қурол- яроқ ва ҳарбий- техника тажҳизотларни Сурия ҳудудига олиб кириш мақсадида бу мамлакат билан қўшний мамлакатлар чегараларида террорчилик гуруҳлар аъзоларини эркинлик билан бориб келишига ишора қилиб,  турли мамлакатлар давлатлари  террористларни эркинлик билан фаолият олиб бориши ҳамда уларга қурол- яроқ етказиб бериш йўлига тўсиқлар яратиб, терроризмни ҳимоя қилиш фақат оғир ва ёмон оқибатларни келтириб чиқаришини англаб етишлари керак деб қўшимча қилди.

Россия президентининг махсус намояндаси  Александр Лаврентьев ҳам бу учрашувда  Сурия мавзуси борасида турли мамлакатлар иштирокида ўтказилган дипломатик музокараларга тўхталиб,  Москва давлати илгаригидек  террористлар шунингдек сиёсий йўлга қарши чиққан кимсаларга қарши ҳарбий вариантдан фойдаланишни таъкидламоқда. Бундан ташқари сиёсий ҳал йўлларни сўраб сураштириши билан ИШИД, Жабҳатуннусра ва бу террорчи гуруҳларга қарам бўлган оқимларга қарши курашни охиригича давом эттиришини эълон этмоқда деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ