Баҳром Қосемий: АҚШ минтақада ўзининг манфаатларини кўзламоқда
(last modified Mon, 11 Sep 2017 13:11:58 GMT )
сентябр 11, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий: АҚШ минтақада ўзининг манфаатларини кўзламоқда
    Баҳром Қосемий: АҚШ минтақада ўзининг манфаатларини кўзламоқда

Эроннинг минтақадаги обрў-эътибори ва нуфузи ҳақида баҳслар бўлиши табиий ҳол бўлиб, цивилизация ва маданият географик нуқтаи назар билан чекланмайди ва Эрон хусусида билдирилаётган баҳслар Эроннинг цивилизацияга бориб тақалади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, минтақадаги айрим мамлакатлар ва Америка ўз манфаатларини ифодалайдиган бази бир сўзларни қўллашмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида, мухбирлар томонидан Саудия арабистони ташқи ишлар вазирининг АҚШ президенти билан ўтказган телефон мулоқотидан сўнг, Эронга қарши билдирган мавҳум ва нореал иддаолари ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, Эроннинг минтақадаги обрў-эътибори ва нуфузи ҳақида баҳслар бўлиши табиий ҳол бўлиб, цивилизация ва маданият географик нуқтаи назар билан чекланмайди ва Эрон хусусида билдирилаётган баҳслар Эроннинг цивилизацияга бориб тақалади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрондан қўрқитишга қаратилган баҳсларнинг барчаси қуруқ сафсата бўлиб ва ташқаридан бўлаётган ғаламисликларнинг бир намунасидир. Баҳром Қосемийнинг айтишича, Эрон нуфузидан хавотирланишга қаратилган асоссиз мавзуларни ва иддаоларни муҳокама этиш, хато сиёсат бўлиб айрим томонлар бўҳтон ва туҳматларни ишга солиб Эронни минтақада яккалантириб қўйишга уринмоқда.  Бундан кўзланган мақсад эса, ташқи кучларнинг минтақадаги халқларнинг моддий бойликларини талон тарож қилишига йўл очиб беришдир.   

Ёрлиқ