Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилди
Федерико Могерени яна бир бор Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастурига доир битимни ҳимоя қилиб чиқди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени яна бир бор Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастурига доир битимни ҳимоя қилиб чиқди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули 12 сентябр сешанба куни Европа парламентидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, Европа иттифоқи Эрон ядровий музокарасини қўллаб-қувватлаган ва ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”га ҳомийлик қилади. Федерико Могерени бундан олдин ҳам Эрон ядровий дастурига доир келишувни халқаро ҳамжамиятга таалуқли эканлигини таъкидлаган эди. Унга кўра, Эрон ва олтилик давлатлари томнидан қабул қилинган ядровий келишув икки томонлама эришилган битим эмас, шунинг учун икки тарафнинг келишувига биноан ушбу битимни ўзгартириб бўлмайди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъулининг ушбу баёноти АҚШ давлатининг Эрон ядровий дастури доирасидаги келишувга қарши ҳаракатлар ва позицияларга кескин муносабат ва эътироз эди. Охирги пайтларда, Америка қўшма штатларининг Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликдаги ноанъанавий Лоббий намояндалари томонидан Ядровий келишувга қарши ҳаракатлари шиддатли тус олган эди.
АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили Ники Ҳейлининг иддао қилишича, Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури” камчиликлардан иборат бўлиб, тор доирада чекланган. Шунингдек, мазкур ядровий келишувнинг бандларини қайта кўриб чиқиш ва бошқатдан музокара ўтказиш кераклиги қайд этди. Сионистик режим бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳам сешанба куни Аргентинада Ники Ҳейлининг баёнотига ўхшаш баёнот билан чиқиш қилди ва ядровий битимни ислоҳ этишни ёки бўлмасам ушбу битимни бутунлай бекор қилишни талаб этди. Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Эрон ядровий келишувини йиртиб ташлашни ўрнига, ядровий келишув доирасида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик орқали жиддий назорат сиёсатларини Эронга мажбурий ўтказишга уринмоқда. Жумладан ушбу ҳаракатлардан бири бу Эроннинг ҳарбий базаларини кўдан кечириш ва текширув ўтказишдир.
Шунингдек, АҚШ давлати ядровий келишувдаги белгиланган муддатнинг тугаши тўғрисидаги бандларини ҳам бекор қилишни кўзламоқда. Негаки, мазкур битимда 10 йилдан сўнг Эрон ядровий дастурига қаратилган айрим чекловларни бекор қилиш бандлари киритилган. Аммо шуларнинг барчасига қарамай, Америка президенти Доналд Трамп Эронга қарши янги стратегияларни ижро этиши учун қанчалик ваколатга эга эканлиги ҳақидаги баҳс мунозараларга доир масалалар кўндаланг турибди. Айрим экспертлар эса, ушбу жараённи Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг президентлик даврида АҚШнинг янги можаролар доирасида баҳолашмоқда ва Американи эндиликда Эроннинг эътирозларини кузатиб, ўрганмоқчи деб талқин қилишмоқда. АҚШнинг Эронга қарши янги чораларни қўллаши ва шу каби можароларни келтириб чиқариш учун муҳит яратишга қаратилган ҳаракатларининг баҳонаси, Эроннинг ракета мудофаасини рўкач қилиш бўлиб, Америка ушбу мавзу устида мураккаб вазиятни келтириб чиқаришга уринмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, сохта ва асоссиз иддаолар билан халқаро ҳамжамиятни Эрондан қўрқитишдир. Ушбу мавзу кўплаб сиёсий доираларни ва ҳатто Бирлашган миллатлар ташкилотини ҳам хавотирга солган.
Американинг олдинги ташқи ишлар вазирининг халқаро хавфсизлик ва ядровий ишлар бўйича ёрдамчиси Томас Кантри Мен Эронга қарши асоссиз иддаолар АҚШнинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига олиб келади деб огоҳлантирган эди. Шунингдек, у Си эН эН сайтида ўз мақоласини нашр этиб, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндаси Ники Ҳейлини реал воқеаларга нисбатан эътиборсизликда айблади ва Оқ уйдан Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастурига доир келишувга қарши баҳоналар қидириш ўрнига Атом энергетикаси бўйича халқаро Агентликнинг ҳисоботларига эътибор қаратишларини сўраган. Эрон ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси Камол Харозий сешанба куни Австралиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Герс Иванс билан ташқи алоқалар стратегияси кенгаши ўрнашган жойда ўтказган қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, агар Америка ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплек дастури”дан чиқиб кетса Эрон ислом жумҳурияти ҳам ҳар қандай ценарияга тайёр туради ва ҳар бир вариантга турли хил режаларини кўзлаб қўйган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.