Зариф: Путин Эрон билан алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда
-
Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири Россия федерцияси президенти Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларини ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигини Кремль саройи матбуот марказига таяниб тарқатган хабарига кўра, кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашганидан кейин мухбирларга берган интервьюсида, Россия президенти билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Баржом дастури кўптомонлама халқаро келишув эканлиги, бу борада музокара ўтказишнинг имкони йўқлиги ҳамда барча томонлар Баржом матни ва дастурини риоя қилишлари зарурлиги таъкидланди деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Россия ва Эрон ўртасида яхши муносабалар ўрнатилган. Остона шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Сурия тинчлиги музокараларининг навбатдаги босқичида Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш жараёнини бошланиши ва бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун янги мувафаққиятларга эришишга умид қиламан деб аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шунингдек россиялик касбдоши Сергей Лавров билан учрашиб, Ўрта Шарқ минтақасининг муҳим воқеа- ҳодисалари юзасидан фикр алмашди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу учрашувда Эрон давлатини Баржом дастури асосидаги мажбуриятларига риоя қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири бу учрашувда, минтақадаги араб мамлакатларини Эрон ислом жумҳурияти билан музокара қилишлари кераклигини таъкидлади.