Сурия президенти Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарига табрик мактуби йўллади
Сурия президенти Башор Асад Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарига йўллаган табрик мактубида Эрон халқини терроризмга қарши курашда Сурия миллатининг асосий ҳомийси деб айтди.
Сурия президенти Башор Асад Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийга йўллаган табригида Суриянинг Дейруззувр минтақаси қўршовига чек қўйилганида Дамашқ давлат армияси ва муқовимат кучларининг стратегик ютуқлари ҳамда терроризмга қарши кураш жараёнида қўлга китирилган мувафаққиятларида қўшган ҳиссалари туфайли Исломий Инқилоб Муззам раҳбари, Эрон давлати ва халқига алоҳида миннатдорчилик билдирган.
Сурия президенти ушбу табрик мактубида терроризмга қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятининг принсипиал позициясини олқишлаб, Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, Эрон миллати ва давлати ҳарддоим Сурия давлати ва халқини ҳимоя қилиб келишмоқда деб қўшимча қилди.