Руҳоний: Теҳрон ҳеч қачон халқаро келишувларни бузмайди
Лекин агар муқобил тараф Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этса, Эрон ҳам муносиб ва тегишлича жавоб қайтаради
Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Теҳрон ҳеч қачон халқаро келишувларни бузмайди, лекин агар муқобил тараф Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этса, Эрон ҳам муносиб ва тегишлича жавоб қайтаради.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Америкада яшовчи эронлик етук шахслар олдидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида эришилган ядровий битим минтақа ва жаҳоннинг сиёсий тарихида ҳамиша барҳаёт бўлади.
Унга кўра, эронликлар тарих давомида ўз ваъдаларининг устидан чиқишган ва муқобил томон ўз мажбуриятларини тўғриликча бажаришда давом этса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ўзининг бурч ва вазифаларини ўз вақтида бажаради.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ядровий келишувини Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг резолюцияси билан тасдиқланган кўп томонлама битим эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, мазкур ядровий келишувдан чиқиб кетиш бир давлатнинг сиёсий мажбуриятларини оёқ ости қилиш ҳисобланади ва бундай ҳолат эса ҳеч қайси бир мамлакатга ифтихор бағишламайди.