Эрон президенти: минтақа мамлакатлари географиясида ҳар қандай ўзгаришлар жуда хавф- хатарлидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i23525
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ироқ Курдистони минтақасида референдум ўтказилиши шунингдек минтақа мамлакатларининг географияси ва чегараларини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар жиддий хавф -хатарларга сабаб бўлишини эълон қилди.
(last modified 2018-08-22T17:52:09+00:00 )
сентябр 19, 2017 17:27 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти
    Эрон президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ироқ Курдистони минтақасида референдум ўтказилиши шунингдек минтақа мамлакатларининг географияси ва чегараларини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар жиддий хавф -хатарларга сабаб бўлишини эълон қилди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  БМТ Бош Ассамблеясига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг навбатдаги сессияси доирасида  Нью-йорк шаҳрида  БМТ Бош котиби билан учрашганида,  бутун жаҳон мамлакатлари хусусан БМТ ташкилотини  Ироқ ҳудудларининг  яхлитлиги ва давлат конституциясини ҳимоя қилишга чақириб деди: минтақа муаммоларига ечим топиш учун  сиёсий ҳал йўлни излаб топиш керак.

Ҳасан Руҳоний бу учрашув жараёнида  Эрон давлатини  минтақа муаммоларига ечим топиш учун БМТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб, Баржом дастури  минтақа ва жаҳон тинчлиги учун яхши ибрат намуна бўла олиши мумкин. МАГАТЕ  ва БМТ бош котиби ҳам ядровий келишувдаги барча мажбурияларга қарши ҳаракат қилаётган давлатлар  қаршисида  Баржом дастурини ҳимоя қилиш ва уни мустаҳкамлаш  учун катта масъулиятга эгалар деб айтди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам бу учрашувда Ироқ Курдистонида ўтказилиши кутилаётган референдум мавзусига ишора қилиб, Ироқ мамлакатининг яхлитлиги ва мустақиллигини қатъийлик билан ҳимоя қилшишини маълума этди. У ўз сўзларида  Ироқ ва Сурия ҳудудларини тақсимлаш минтақа тинчлигига ҳеч қандай фойда келтирмайди. БМТ ҳам минтақада тинчлик ва осойишталикни кенгайтириш ва кучайтириш учун Эрон ислом жумҳурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб аниқлик киритди.

БМТ Бош котиби шунингдек,  Эрон давлатини Баржом доирасидаги барча мажбуриятларига яхши амал қилаётганлигига тўхталиб, ядровий музокаралар ўтказган барча томонларни ушбу муҳим келишувни риоя қилиши ва уни ижро этиши зарурлигини таъкидлади.