Руҳоний: АҚШ ўз ваъдасига амал қилмай Халқаро миқёсида обрў-эътиборини йўқотди
(last modified Thu, 21 Sep 2017 13:04:20 GMT )
сентябр 21, 2017 18:04 Asia/Tashkent

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Нью-йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида, Бражом дастурини ижро этилиши йўлида АҚШ давлатининг ўз ваъдасига амал қилмаётгани, тўсиқлар яратаётгани ва иғвогарликига ишора қилар экан, Вашингтон халқаро мажбуриятларни бузиши ва ўз ваъдасига амал қилмаётгани билан халқаро миқёсида ўз обрў эътиборини пасайтирган деб айтди.

Эрон президенти шунингдек,  БМТ Бош Ассамблеяси минбарида АҚШ президенти Дональд Трампнинг кеча билдирган жолҳиллик, ёвузлик ва бадбинликга асосланган сўзлари ва асоссиз ва  нотўғри иддаолари нафақат ушбу ташкилот шаънига тўғри келмасди балки  мазкур сессиядаги барча халқлар истак- хоҳишларига ҳам зид эди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида Баржом дастурини тинчлик ва сулҳ томон етаклайдиган йўналиш эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати ҳеч қачон  биринчи бўлиб Баржом дастурини оёқ ости этмайди, аммо бу келишувни оёқ ости қилаётганлар қаршисида  ҳам жим қараб турмайди деб айтди.

Эрон Ислом жумҳурияти президенти Эрон халқининг ҳатти ҳаракатини ҳурмат -эҳтирмога асосланганлигига тўхталиб, эронликлар ҳардоим музокара қилишга тайёр бўлган, аммо  фақат тенг ва ўзаро ҳурмат -эҳтиром доирасида ушбу принсипга содиқ қолишади деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек Эрон халқи таҳдид қилмайди аммо ҳеч бир қудрат таҳдидига тан бермайди -таслим бўлмайди деб аниқлик киритди.

Кеча Эрон президенти  Нью-йоркка уюштирган сафари якунида халқаро оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда АҚШ ва Европа халқлари Вашингтон давлатини  Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишувдан воз кечишини ҳимоя этмайдилар деб эълон қилди.

Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Эрон халқига қарши қаратилган АҚШ президенти Дональд Трампнинг асоссиз иддаолари ва тўҳматларига ишора қилиб, Трамп Эрон халқидан кечириб сўраши керак деб таъкидлади.