Ҳаж маросимига нисбаттан Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг нуқтаи назарлари
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари эронлик ҳожийларнинг бошлиғи, масъуллари, билан учрашганида халқаро миқёсида Эрон ислом жумҳуриятига қарши амал қилаётган хавф -хатарли бир позиция ва гуруҳга ишора қилиб, дедилар: исломий тузум ҳар қандай ҳужумлар ва позициялар қаршисида тура олиш учун етарли даражадаги имконият ва потенсиалларга эгадир.
Ул зот шунингдек, бундай хатарли гуруҳларга қарши кураш олиб боришни ягона йўли ҳам масалаларга ойдинлик киритиш ҳамда душманнинг психолог ҳужуми ва пропагандаларига қарши курашдир, Ҳаж маросими эса ушу масалани амалга ошириш йўлида энг муҳим ва асосий маросим ҳисбланади деб айтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳаж зиёратида Эрон ислом жумҳуриятини Дуои Кумайл, Бароат маросими, бошқа диний тўпланишлар ва таблиғотий йиғилишлари каби маросимлари доирасида халқ билан алоқаларни кучайтириши йўлига тўсиқлар яратиш, бундай маросимларни чеклаб қўйиш ва ё тўхтатиш Теҳронга қарши Ол Сауд режимининг янги фитналаридан эканлигигни таъкидлаб дедилар: бугунги кунда ислом дунёсида кўплаб билимли ва малакали шахслар Эрон ислом жумҳурияти тилидан ҳақиқатларни эшитишни истайдилар, бинобарин зўравонликка қарши кураш, Ғарбнинг асл моҳиятини фош этиб бериш, ислом душманларидан узқолашиш, ҳамда Кумайл дуосининг юқори мазмунини яхши тил ва равиш, таъсирчан адабиёт, чуқур факт- далил билан янги ва модерн пропаганда технологиялари орқали халққа етказиш керак деб қайд этдилар.
Шубҳасиз бугунги нотинч ва бўҳронли дунёда ҳақиқат сари йўл олган ва ҳақиқатни излаётган халқлар кам эмас.
Шундай бир шароитда ҳамда нотўғри таблиғ- ташвиқларни тарқатувчи ва ҳақиқатларни хаспўшлашга уринаётган Ғарб оммавий ахборот воситалари ёлғон ва бузғунчи ҳатти -ҳаракатлари ва пропаганлаларига қарши кураш олиб бориб, фақат иккита жараён орқали ҳақиқатларни рўёбга чиқариши мумкин.
Биринчиси матонат, жасорат, ҳамда ҳақиқатни ҳимоя қилишда фидоийлик ва инқилобий руҳдаги ҳатти ҳаракатлардир.
Ушбу таъсирчан ҳатти -ҳаракатларнинг мангу ва мислсиз намуналаридан бири шаҳид Ҳужжажий каби абадий шахсият ва сиймолар ҳисобланади. Уларнинг номи келгуси авлод учун мангу қолиши аниқдир.
Жорий йилнинг 9 август куни ҳарам мудофаачиларидан бўлмиш Муҳсин Ҳужжажий Ироқ ва Сурия чегарасида ИШИД террорчи гуруҳи томонидан шаҳид этилди.
Шу сабабдан Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шаҳид Ҳужжажийнинг асирликка тушганлигининг мангу лаҳзаларига ишора қилиб, ҳаётнинг ўта нозик ва хавфли лаҳзаларида ҳақнинг ботил устидаги ғалабаси рамзига айланган, ушбу шарофатли ва жасур шаҳидга саломлар бўлсин. Холислик ва ихлос билан мазлумона шаҳид бўлиб, ўзи ва ўз халқи обруси ва шарофатини ҳимоя қилган бу шаҳидга Аллоҳнинг саломлари бўлсин деб буюрдилар.
Дарвоқи ислом душманлари бундай фидоийлик ва инқилобий руҳиядан қўрқув ва ҳаросга тушган.
Аммо дунё халқларига исломнинг ҳақиқий мурожаатини етказишда, таъсирчан бўлган иккинчи жараёни зўравон қудратларнинг моҳиятини ошкор этиш ҳисобланади.
Бундай катта масъулият махсус шароитларда бошқа ҳар бир замонга қараганда таъсирчанроқ бўлиши мумкин. Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, Ҳаж маросими дунё халқлари билан муносабатда бўлиш ва душманларнинг барча пропагандаларини зарарсизлантириш ва чипакка чиқариш учун энг муҳим имконият ва фурсатдир.
Ислом динини ниқоб қилиб олиб ислом уммати орасида фитна солиш ва ислом қадриятларига ҳужум қилиш душманларнинг энг асосий ҳатти ҳаракати ва сиёсатига айланган.
Ҳаж маросимида, бошқа халқларни Эрон халқининг ваҳдат ва бирликка чорловчи ва душманларни тўғри таништиришга қаратилган тажрибалариидан огоҳ этиш бундай фитналарни чипака чиқариши мумкин.
Албатта Ҳаж маросимида турли халқлар тажрибаларини алмашилишига айрим томонлар қарши чиқишмоқда.
Ҳаж маросими пайтида Саудия Арабистон масъуллари юзсизлик ва ҳаёсизлик билан телевидения орқали Эрон ислом жумҳуриятига қарши сўз оча бошлашди. Бундай ёлғон таблиғотлар ва сўзлар турли мамлакатлар халқлари орасида айрим ноаниқликларни келтириб чиқариши табиийдир, аммо хақ билан алоқа ва муносабатда бўлиш йўли орқали бундай ноаниқликларга ойдинлик киритиш, ёлғон сўзларни бартараф этиш ва муқобил томоннинг Эронга қарши барча пропагандасининг асосссизлигини исботлаб бериш керак
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари асарларини нашр этиш ва сақлаш идораси матбуот хизматига кўра, бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари эронлик ҳожийларнинг бошлиғи ва шу йилги Ҳаж маросими масъулларини ўз ҳузурига қабул қилганида Эрон ислом жумҳуриятига қарши дунё миқёсида кенг қамровли пропагандалар олиб борувчи ва хавфли бир гуруҳнинг фаол амал қилиб келётганлигига тўхталиб, Эрон исломий тузуми ушбу гуруҳга қарши кураш олиб бориш учун етарли ва кенг- қамровли куч -қудрат ва потенсиалга эгадир деб изоҳладилар.
Уз зот ўз сўзларида таблиғ -ташвиқни фаоллаштириш ҳамда мавжуд масалаларга ойдинлик киритиш ва ҳақиқатни рўёбга чиқариш йўли билан бундай хатарли гуруҳларга қарши кураш олиб бориш кераклигини таъкидлаб, Ҳаж бу заминда асосий ва асл маросимлардан бўлиб яхши хизмат қилиши мумкин деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳожийлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга ҳурмат -эҳтиром қилиш масаласини таъкидлаб, масъуллар ҳисоботига кўра, шу йилги Ҳаж маросимининг зиёратчилари ўзларига нисбаттан кўрсатилган хизмат ва муносабатларга нисбатан ўз навъида розилигини билдиришган, аммо ҳалигача айрим марвидларда нотўғри муносабатлар назарга ташланган, бу муаммолар эса сўраб сўраштирилиши керак деб аниқлик киритдилар.