Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Ироқ Курдистони минтақасининг масъуллари бу мамлакатнинг марказий давлати ва минтақадаги қўшний мамлакатларнинг панд- насиҳатлари ва йўл кўрсатишларига қулоқ солмай, Курдистон минтақасини Ироқдан ажратиш мақсадидаги референдумни ўтказишлари билан бу мамлакатга хиёнат қилишди деб айтди.
Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги муваққат имом хатиби оятуллоҳ Аҳмад Хотамий бутун жаҳон мамлакатлари томонидан Курдистон минтақасида ўтказилган референдумни расман тан олинмаганлигига тўхталиб, Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдумнинг барча фитналарига қарши таъсирчан кураш олиб бориш учун Эрон, Ироқ ва Туркия давлатлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликларни кучайтириш зарурий бир амрдир деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози хатиби ўз хутбаларида АҚШнинг Лас -Вегас шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, деди: Эрон ислом жумҳурияти дунёнинг қайси бир минтақаси ва ё бурчакида амалга оширилганлигидан қатъий назар, барча террорчилик ҳужумларни маҳкум этади, аммо АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳам дунёнинг айрим минтақалари хусусан Яманда бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этилишига нисбатан иккиёқлама позициясини тўхтатиши керак деб таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек, АҚШ томонидан Баржом дастури матнини оёқ ости этилишига ишора қилиб, Баржом борасида қайта музокаралар ўтказиш мумкин эмас, Эрон халқи ва давлати илгаригидек АҚШга ишонмайдилар деб аниқлик киритди.