октябр 16, 2017 17:38 Asia/Tashkent
  • Эрон: Қирғизистонда президент сайлови шаффоф ва тартибли ўтди
    Эрон: Қирғизистонда президент сайлови шаффоф ва тартибли ўтди

Эрон ислом жумҳуриятининг кузатув делегацияси гувоҳликларига таяниб, Қирғизистон президентлик сайлови янги технологиялардан фойдаланган ҳолда тинч ва осойишта муҳитда, қонуний ва тартибли ўтказилганини маълум қилди.

Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистон республикасидаги сайловни кузатувчи делегацияси, Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловни шаффоф ва тартиб билан ҳамда осойишта ўтганлигини билдиришди. 

Қирғизистон давлатининг таклифига биноан, Эроннинг  кузатувчи делегацияси 14-15 октябр кунлари Қирғизистон президентлик сайловининг ўтказилишини яқиндан кузатиб, сайлов участларидаги сайловчиларнинг овоз беришдаги иштирокини, сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз бериш жараёнларини кузатиб боришди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистон республикаси президенти сайловини кузатиш ҳайъати ўз баёнотида, Эрон ислом жумҳуриятининг кузатув делегацияси гувоҳликларига таяниб, Қирғизистон президентлик сайлови янги технологиялардан фойдаланган ҳолда тинч ва осойишта муҳитда, қонуний ва тартибли ўтказилганини маълум қилди.    

Ёрлиқ