Сионистик режими тарихдаги энг узоқ муддатли фожианинг сабабчисидир
(last modified Thu, 19 Oct 2017 14:08:07 GMT )
октябр 19, 2017 19:08 Asia/Tashkent
  • Ғуломали Хушрў
    Ғуломали Хушрў

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси ҳозиргача сионистик режими БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан чиқарилган 68 резолюцияни кўрмаганга олиб эътиборсизлик кўрсатганлигига ишора қилиб, сионистик режимнинг тарихи Фаластин сарзаминини ишғол этиши билан бошланди ва бу режим бошқа мамлакатларга қарши тажовуз қилиш орқали жиноят содир этишни давом эттирди деб деб айтди

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча БМТдаги Эроннинг доим намояндаси Ғуломали Хушрў   Фаластин вазиятини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида  сионистик режимнинг босқинчиликка асосланган сиёсатлари ва Фаластин сарзаминини ишғол этгани Ўрта Шарқ бўҳронларининг асли омилидир деб қўшимча қилди.

БМТдаги Эрон намояндаси  Қудудсни ишғол этган режимни АҚШ давлати томонидан ҳимоя қилинаётганлигига тўхталиб,  Исроил режими АҚШ ҳимоятларига таяниб,  фаластинликларга нисбаттан жуда кўп жиноятлар содир этди ва ишғолгарлигини давом эттирди шунингдек тарих давомидаги энг узоқ муддатли трагедия ва фожиани келтириб чиқарди деб таъкидлади.

Ғуломали Хушрў бу йиғилишда  сионистик режимнинг оммавий қирғин қуроллари, ядровий, кимиёвий ва биологик қурол- яроқлари Ўрта Шарқ тинчлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдид ва хатар ҳисобланади деб аниқлик киритди.

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси ўз сўзларида АҚШ, сионистик режими ва уларнинг иттифоқчилари томонидан   минтақада террорчи гуруҳларни ташкил қилинганлиги ва  ҳимоя этилаётганига ишора қилиб, деди: ҳозиргача ҳеч бир мамлакат Эрон ислом жумҳурияти даражасида террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳига қарши кураш олиб бормаган.

Ёрлиқ