Эрон ва Ўзбекистон юк ташиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
(last modified Sat, 21 Oct 2017 12:45:43 GMT )
октябр 21, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон юк ташиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
    Эрон ва Ўзбекистон юк ташиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Эроннинг Машҳад-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш поезди қатновини йўлга қўйишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берди

Эрон йўл ва шаҳарсазлик вазири ҳамда Ўзбекистон ташқи савдо вазири икки мамлакатнинг юк ташиш тармоғидаги ҳамкорликлар кўламини янада ривожлантиришни таъкидлашди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Аббос Охундий Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан Теҳронда учрашган чоғида, Эроннинг Машҳад-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш поезди қатновини йўлга қўйишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берди. Унга кўра, Эрон ва Ўзбекистон юк ташиш, темир йўл ва магистрал йўлларни қуриш соҳасида ўзаро яхши муносабатларни ўрнатган.   

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва делегациянинг бошқа аъзолари иштирок этган суҳбатда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш ҳамда инвестицион ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон халқаро транспорт коридори бўйича 2011 йил апрель ойида имзоланган битим доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида ва бизнес-форум натижалари бўйича бир қатор ўзаро манфаатли ҳужжатлар, хусусан 7,5 млн. АҚШ долларилик аҳдлашув баённомаси, шунингдек, 25,5 млн. АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битимлар имзоланди.

Ёрлиқ