Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози
Теҳрон жума намози хатиби Эроннинг мудофаа потенсиали борасида музокара ўтказиш учун душманларнинг ҳатти-ҳаракатига ишора қилиб, Эроннинг мудофаа соҳасидаги тажҳизотлари ва ютуқлари борасида музокара ўтказиш мумкин эмаслигини эълон қилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўз хутбаларида Эрон давлати масъуллари исломий жумҳурият мудофаа қудратини кучайтириш учун ҳар қандай тажҳизотларни муҳаё этишади деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний шунингдек Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал Ибодийни Эронга уюштирган сафари ва уни Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан учрашганига тўхталиб, Ироқ масъуллари АҚШ давлатига ишонмаслиги керак, чунки АҚШга ишонган ҳар бир мамлакат нобуд бўлади ва ўз қадриятларини ҳам юқотади деб аниқлик киритди.
Теҳрон жума намози хатиби терроримзга қарши кураш жараёнида ҳамда бу мамлакатнинг тақсимланишини олдини олишда Ироқ армияси ва кўнгилли кучларининг қозонган ғалабалари ва муваффақиятлари билан табриклаб Ироқ масъуллари , армияси ва кўнгилли кучларининг ҳар бири ушбу ғалабаларда алоҳида ҳисса қўшишган деб изоҳлади.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний террористларга қарши курашда Исломий Инқилоб соқичлар корпусининг ҳатти ҳваракатлари ва шижоатларига ишора қилар экан, исломий Инқилоб соқчилар корпуси ва Эрон қуролли кучларининг саъй -ҳаракатлари ва фидокорона хизматлари туфайли Эронда хавфсизлик ва тинчлик таъминланган бўлиб мамлакат обру эътибори ҳам янада кучаймоқда деб қайд этди.
Теҳрон жума намози хатиби Эронга қарши АҚШ президенти Дональд Трампнинг билдирган изҳороти борасида дедики, адабсизлик ва мантиқдан йироқ бўлган бундай изҳорот душманликнинг яққол нишонасидир, чунки АҚШ давлати Эрон халқининг шаҳодатталаблик, фидоколик ва шижоатдан иборат бўлган фикр ақидалари ва мақсадларини нобуд этишга уринмоқда деб таъкидлади.