Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Россия президенти билан учрашгандаги баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Россия федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашган чоғида шундай таъкидладиларки, икки юртнинг Суриядаги яхши ҳамкорликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, муштарак мақсадларни рўёбга чиқариш мумкин
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Россия президенти билан учрашгандаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Россия федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашган чоғида шундай таъкидладиларки, икки юртнинг Суриядаги яхши ҳамкорликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, муштарак мақсадларни рўёбга чиқариш мумкин. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда шундай қайд этиб ўтдиларки, Сурияда террорчи гуруҳларнинг хомийси бўлмиш Америка бошчилигидаги коалициянинг мағлуб бўлиши инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Аммо, улар ҳанузгача фитна ва ғаламизликлар келтириб чиқариш учун янги лойиҳа ва режаларни тузиш билан машғул бўлишмоқда. Шу боис, Сурия масаласини батамом ҳал этилиши мустаҳкам ҳамкорликларни давом эттиришга эҳтиёж сезади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари бир нечта хориж мамлакатларининг ҳимояси остида бўлган такфирчи террорчиларга қарши Россия ва Эрон ислом жумҳуриятининг қатъиятлик кўрсатиши, муҳим натижаларни ўз ичига қамраб олади деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Теҳрон ва Москванинг Суриядаги террорчиларнинг бузғунчиликлари ва фитналари қаршисида ўзаро бирлашиб қатъиятлик кўрсатиши ва ижобий натижаларни қўлга киритиши чуқур маънони билдиради ҳамда Россияни Осиё ғарбидаги минтақаларнинг масалаларида таъсирга эга эканлигини яққол намоён этади.
Эрон ислом жумҳуриятининг ва Россия федерациясининг Суриядаги террорчиларга қарши курашда ва сиёсий соҳада икки томонлама ҳамкорликлари кенг маъноли бўлиб, ижобий натижаларни қамраб олади. Россия ҳарбийларининг 2015 йилда Сурияга кириши ва шу билан бирга Эрон ислом жумҳуриятининг таъсирли роли Суриянинг сиёсий мувозанатини ва ҳарбий майдонидаги вазиятини ўзгартириб юборди. Теҳрон ва Москванинг биргаликдаги амалий ва конструктив ҳамкорлиги ҳамда яхши тажрибаси Суриянинг бугунги мавқеъини юксак даражага олиб чиқди. Шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия шарқидаги Дейрзур шаҳридаги ҳаракатларини чеклаб қўйди. Эрон ислом жумҳурияти ва Россиянинг Сурия давлати ва муқовамат кучлари билан ҳамкорлиги терроризмга қарши курашда ҳақиқий жабҳани ташкил этди. Ушбу жабҳа Америка қўшма штатлари, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларининг Суриядаги фитна ва ғаламизликларига барҳам беришди.
Исроил режимининг Суриядаги бузғунчилик ҳаракатлари ва Сурияга қарата ракета ва ҳаво ҳужумларини кетма-кет амалга ошириши ушбу мамлакатдаги воқеаларда ва ўзгаришларда ўзини намойиш этиш учун ҳаракат ҳисолабланади. Аммо, Эрон ва Россиянинг амалий ва самарали ҳамкорликлари натижасида, Исроил, АҚШ ва уларнинг минтақадаги иттифоқчилари Суриядаги мувозанат барқарорлигини сақлаб қолиш ҳаракатларидан қувиб чиқарилди. Эрон ислом жумҳурияти ва Россиянинг Суриядаги ҳамкорлик тажрибалари терроризмга қарши курашда самарали ва таъсирга эга бўлган кучларни ташкил этди. Шу билан бирга, террорчиларнинг хомийлари ҳисобланмиш Америка коалицияси илгаригидек Сурияда вайронкорлик ҳаракатларини амалга оширишни кун тартига қўйишган. Сурияни парчалаш ва тақсимлаш учун саъй-ҳаракатлар ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳининг саркардаларини жойларга тақсимлаш ва Сурия президенти Башар Асаднинг қонуний давлатига босим ўтказиш мақсадида Сурияда химиявий моддаларни ишлаштишдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳаракатлари, Суриядаги террорчиларнинг хомийлари бўлмиш Америка қўшма штатлари бошчилигидаги мағлуб бўлган коалициясининг режаларидан эди. Россия масаласи бўйича эксперт Шуайб Баҳман чоршанба куни Эрон телевиденияси билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Сурия кун сайин жиддий ва ўз тақдирини ҳал этувчи кунларга яқинлашиб бормоқда.
Унга кўра, Россия федерациясининг президенти Владимир Путиннинг Теҳронга сафар қилиши ҳам, Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерациясининг Суриядаги ва халқаро майдондаги ҳамкорликлари олдингидек давом этишини англатади. Ушбу ҳамкорлик, терроризмга қарши курашдан ташқари Сурияга доир мавзуларнинг ва муаммоларнинг ҳал этилишини ҳам ўз ичига олади. Эрон ва Россиянинг Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этишдаги ҳамкорликлари АҚШ коалициясини бир четга суриб қўйди. Американинг аралашувисиз, Россия ва Эроннинг ташаббуси билан ташкил этилган Остонадаги Сурия сулҳи бўйича ўтказилган музокаралар жараёни ҳам Суриянинг сиёсий вазиятини тартибга келтирди. Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилган Сурия бўйича музокараларнинг асосий принципи, Сурия халқининг ўз мамлакатларининг сиёсий тақдирини белгилашда иштирок этишлари ва ролини таъкидлайди. Россия президенти Владимир Путин Исломий инқилоб муаззам раҳбари билан учрашган чоғида Суриянинг яхлитлигини ва суверенитетини сақлаб қолиш ҳамда Башар Асад давлатини ҳимоя қилишни Россиянинг хорижий сиёсатларининг тамойилларидан деб атади ва Сурияда ҳар қандай ўзгаришлар четдан эмас балки ўз халқининг иштироки билан шаклланиши керак деб таъкидлади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.