Эрон ва Сурия мудофаа вазирлари телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Sun, 05 Nov 2017 13:48:07 GMT )
ноябр 05, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия мудофаа вазирлари
    Эрон ва Сурия мудофаа вазирлари

Эрон ва Сурия мудофаа вазирлири телефон орқали суҳбатларида минтақа, Сурия ва халқаро миқёсида юз бераётган сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашиб, терроризмга қарши курашни кучайтириш учун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва ўзаро ва саъй -ҳаракатларни янада кучайтиришни таъкидладилар.

Бугун Эрон мудофаа вазири генерал  Амир Ҳотамий  телефон орқали бу суҳбатда  Суриянинг Дейруззувр вилоятида Дамашқ армиясининг террорчи гуруҳлар устидан қозонган кетмакет ғалабалари билан бу мамлакат  халқи ва давлатини табрик этар экан, деди:  террорчи гуруҳлар қаршисида Сурия халқи, армияси ва давлатининг матонат ва салобат билан тура олиши мақташга сазовордир. Бу ғалаба ва мувафаққиятлар Сурия  тарихининг зарварақларидандир.

Эрон мудофаа вазири шунингдек  террористларга қарши курашда Сурия армиясини қозонаётган ғалабаларини давом этиши ҳамда  бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни қайта тикланишига умид қилиб, Эрон ислом жумҳурияти илгаригидек  дўст ва биродар Сурия халқини ҳимоя этиб,  бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни бутунлай таъминланга қадар Сурия халқи ва давлатининг ёнида қолиш қарорига келган деб қўшимча қилди.

Сурия мудофаа вазири генерал Жосим Ал-Фариж ҳам  террористик- сионистик гуруҳларнинг барча фитна -низоларини чипакка чиқариш жараёнида Эрон ислом жумҳуриятини Дамашқ давлати ёнида бўлгани ва унга дариғсиз ёрдамлар кўрсатганига миннатдорчилик билдириб, Эрон ислом жумҳурияти ушбу бўҳронли вазият ва даврда  Сурия халқини ўз ҳокимияти , яхлитлиги ва мустақилилигини ҳимоя қила олиши учун  жуда кўп кўмаклар етказди ва ҳардоим сурияликлар ёнида эди деб айтди.

Сурия мудофаа вазири шунингдек  Эрон ва Сурия ўртасидаги мувофиқлаштириш ва ҳамоҳангликлар, икки мамлакат ва минтақада тинчлик , барқарорлик ва осойишталикнинг кафилидир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ