Исломий Инқилоб раҳбари: Арбаъийн маросимларида пиёда юриш ёрқин тимсолига эгадир
(last modified Tue, 07 Nov 2017 13:24:35 GMT )
ноябр 07, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб раҳбари
    Исломий Инқилоб раҳбари

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий фиқҳ илмининг олий дарслари йиғилишида Ҳусейний Арбаъийн азо маросимларида пиёда юриш ва қатнашиш масаласига ишора қилиб, ушбу муҳим санада Арбаъийн маросимларида пиёда борадиган зиёратчиларга саломлар бўлсин. Улар яхши мазмун моҳиятдаги Арбаъийн кунининг зиёратномасини Ҳазрат Имом Ҳусейн (а)га хитобан ўқийдилар деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муазам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий   Худога шукроналар бўлсинки, Эрон, Ироқ ва бошқа мамлакатларнинг миллионлаб  фуқаролари  ушбу йўналишда ҳаракат қилишмоқда.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  " Ҳусейний Арбаъийн кунида қатнашиш учун пиёда бориш   ўта ёрқин ва муҳим рамзга эга бўлгани ҳамда  Худованди мутаолни аҳли байт ва исмат таҳлорат (а) пайравларига ушбу неъматни армуғон этганлигига тўхталиб, ушбу неъматлари учун Парвардигор даргоҳига шукроналар айтишимиз керак деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек  Ҳусейний Арбаъийн кунидаги буюк ҳаракатни аҳли байт ва исмат-таҳорат (а) издошларининг ўта гўзал ва буюк рамзи эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Айтиш керакки жорий йилнинг 9 чи ноябрь Карбало саҳросида Ҳазрат Имом Ҳусейн ва ул зот ёронларининг шаҳид бўлишганининг қирқинчи куни йиллигига тўғри келади.

Ушбу азаматли ва буюк маросимда қатнашиш учун дунёнинг турли мамлакатларининг миллионлаб фуқаролари Ироқ жанубидаги Карбало саҳросида жойлашган Имом Ҳусейн (а) пок ҳарамларига борадилар.

Ўтган йили Имом Ҳусейн (а)нинг Арбаъийн маросимида қатнашиш учун икки миллион нафар эронилк зиёратчилар Карбалога боришганди.

Шу йилги маросимларида қатнашиш учун ҳозиргача 2 миллион 300 минг эронликлар Карбалога боришган.