Эмманюэль Макрон ва Муҳаммад бин Салмоннинг Риёздаги учрашувлари
Франция президенти ушбу учрашувда Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан икки йилдан бери Яман халқига қарата амалга ошираётган қатли омга ҳаракатларига ишора қилмасдан, яманлик қуролли кучларнинг Риёз шаҳрига қарата ракета отганини қоралади
Франция президенти Эмманюэль Макрон пайшанба куни ташриф билан Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда Скай Ньюз хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ар-Риёд халқаро аэропортида Макронни Арабистоннинг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон кутиб олган. Франция президенти Эммануэл Макрон ва Муҳаммад бин Салмон баргаликдаги ҳамкорликлар хусусида ва ушбу ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳақида музокара ўтказишган.
Шунингдек, Франция президенти ушбу учрашувда Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан икки йилдан бери Яман халқига қарата амалга ошираётган қатли омга ҳаракатларига ишора қилмасдан, яманлик қуролли кучларнинг Риёз шаҳрига қарата ракета отганини қоралади ва Франция Арабистон билан елкама елка ва ёнма ён туради деб эълон қилди..
Араб оммавий ахборот воситалари ушбу ушрашувда кўп тафсилотларни нашр этишмади.